RU

Последние новости

15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  1 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  17 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  3 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  8

Жаҳонгир Меҳмонов: “Жамоанинг ғалабасини барча хоҳлаши керак” Новости

Жаҳонгир Меҳмонов: “Жамоанинг ғалабасини барча хоҳлаши керак”

Бугун чемпионатимизнинг 27-туридан ўрин олган учрашувлари бўлиб ўтади.
Ушбу турда Фарғонаниг “Нефтчи” клуби ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан “Нефтчи” клуби футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов ўз фикрларини билдирди.

“Ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Лекин аввалги турдаги мағлубият жуда ҳам аламли бўлди. Шунинг учун ҳам бугунги баҳсда ғалаба қозонишимиз керак. Таркибимизда йўқотишлар йўқ. Барча футболчилар учрашувга тайёр. Биз ўзимизни рақиб жамоадан кучсизмиз, деб ҳисобламаймиз.

Тўғри, “Бухоро” бундан аввалги турда ўз уйида “Локомотив”ни мағлуб этганди. Улар ушбу ғалабадан сўнг руҳан яхши тайёрланиб олишди. Бизнинг бу йилги натижамиз ўзимизга мос эмас. Бунинг учун мухлислардан узр сўрайман. Ўтган йилги мавқейимизни қайтаришга ҳаракат қиламиз. Фақат футболчи эмас жамоанинг ғалабасини барча хоҳлаши керак. Насиб қилса бугун “Бухоро” жамоасини мағлуб этамиз”, - дейди “Нефтчи” футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов


Жаҳонгир Сотволдиев.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика