RU

Последние новости

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  9 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

Жаҳонгир Жиямуродов: "Барқарорлик "Насаф"нинг асосий қуроли" Новости

Жаҳонгир Жиямуродов: "Барқарорлик "Насаф"нинг асосий қуроли"

Бугун ўзбек футболи учун муҳим кун саналади.

Жумладан, Қаршининг «Насаф» жамоаси ОФК кубоги финалида Баҳрайнда «Ал-Муҳаррақ» клуби билан куч синашади. Эътиборлиси, ОФК кубоги финали – «аждарлар»  учун бегона мусобақа эмас. Жумладан, қаршиликлар бундан  10 йил олдин – 2011 йилнинг 29 октябрь куни ОФК кубоги финалида «Кувайт СК» жамоасини мағлуб (2:1) этиб, халқаро майдондаги илк совринга эга чиқишганди. 

Мазкур учрашувда ҳаракат қилган маҳоратли ҳимоячи Жаҳонгир Жиямуродов ҳам «Насаф»нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшганди. Таъкидлаш жоизки, Жаҳонгир футболчилик фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзаларни айнан «Насаф»да ўтказганини мухлислар яхши эслшади. 

«Аждарлар»нинг собиқ аъзоси бўлажак муҳим баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди: - «Насаф»нинг тарихий муваффақиятига ўз улушимни қўшганимдан бағоят мамнунман. Ўшанда, йигитлар билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, ОФК Кубоги соҳибига айлангандик. Мана орадан 10 йил ўтиб, «аждарлар» яна бир бор финалда майдонга тушишади. Бугунги «Насаф»нинг таркиби кескин ёшарган. Аммо, жамоада барқарорлик йўқолмаган. 

Яъни, қаршиликлар миллий чемпионатда доимий равишда совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг номдор клубларига ҳар томонлама муносиб қаршилик кўрсатиб келишаётгани таҳсинга лойиқ, албатта. Воҳада футбол инфратузилмасининг яхши йўлга қўйилгани боис жуда кўплаб истеъдод эгалари вояга етишяпти.  Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар, олимпия терма жамоалари таркибларига «Насаф»  футбол академиясининг жуда кўплаб тарбияланувчилари ҳам жалб этилаётгани ҳам юқоридаги фикримни исботлайди. 

Демоқчиманки, «Насаф» футбол академияси нафақат юртимизда балки Осиё миқёсида ҳам етакчи футбол таълими масканларидан саналади. «Насаф»  футбол академиясида ёш футболчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилган. Республикамизнинг барча минтақасида «Насаф» академиясидек футбол мактаблари ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди. Баҳрайнда ёш «аждарлар»ни жиддий синов кутиб турибди. «Ал-Муҳаррақ» эса бир қатор тажрибали футболчиларга эга. 

Ўйлайманки, Рўзиқул Бердиев шогирдлари клубнинг азалий аънаналарини давом эттирган ҳолда ёруғ юз билан ватанимизга қайтишади. Таркиб ва ўйиндаги барқарорлик «Насаф»нинг асосий қуроли деб, ҳисоблайман.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика