RU

Последние новости

18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:05CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  26 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  0 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  5 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  51 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Жаҳон Чемпиони ҳаваскор жамоада мураббийлик фаолиятини бошламоқда Новости

Жаҳон Чемпиони ҳаваскор жамоада мураббийлик фаолиятини бошламоқда

Альберто Жилардино деган футболчини эслай оласизми?

Жанлуижжи Буффон, Жоржжо Кьеллини, Андреа Бардзальи ва Даниэле Де Росси ҳамон Чемпионлар Лигасида тўп тепишмоқда. Кристиан Заккардо футболчилик фаолиятининг сўнгги қисмини Сан Маринода ўтказмоқда. Женнаро Гаттузо "Милан"ни бошқараётган бўлса, Фабио Каннаваро – Хитойда, Алессандро Неста – Б Серияда. Мауро Каморанези – ТВ эксперти сифатида фаолият олиб бормоқда, Винченцо Яквинта эса... Икки йилга қамалган.  

2006 йилги Жаҳон Чемпионати ғолиблари тақдири турли-туман бўлди. Ўша таркиб аъзоларининг баъзилари кутилмаган қарорлар қабул қилдилар. Шундайлардан бири – Альберто Жилардино.

Бу ҳужумчини футбол мухлислари, жумладан Италия футболига бефарқ бўлмаганлар жуда яхши эслашади. Унинг ёрқин ўйин ва ажойиб голлари миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой олган.

Ўтган мавсумни Жила "Специя" - Б Серияда ўтказди ва 6 та гол уришга эришди. Бу натижа 36 ёшли футболчи учун ёмонмас, аммо клуб у билан шартномани узайтиришни истамади. Шу сабабли октябрь ойида Альберто D Серияда дебют мавсумини ўтказаётган ҳаваскор жамоа "Редзато"га қўшилди. Аслида қахрамонимиз бу ерга футбол ўйнаш учун келмаганди.

Жилардинони техник директор этиб тайинлашди. Лекин бу мураббийлик фаолияти йўлидаги бир босқичгина эканлигини барча тушуниб, ҳеч ким беркитмасди. Альберто учрашувлар вақтида доим бош мураббий Лука Прина билан ёнма-ён эди. "Редзато" навбатдаги қадамни ташлаб, юқорироқ Серияга ўтмаслиги аниқ бўлиб улгурганда, раҳбарият воқеалар ривожини янада тезлаштиришга қарор қилди. Принага чиқиш эшиклари кўрсатилди ва якшанба куни Альберто Жилардиньо мураббий сифатида ҳаётидаги биринчи ўйинини ўтказади.

"Редзато" пешқадам "Комо"дан 17 очкога ортда қолмоқда ва бешинчи ўринни эгаллаб турибди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика