RU

Последние новости

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  0 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  51 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Жаҳон чемпионатининг барча ғолиблари ФОТО Новости

Жаҳон чемпионатининг барча ғолиблари ФОТО

Футбол бўйича илк Жаҳон чемпионати 1930 йилда бўлиб ўтгани ҳақида барчанинг хабари бор.

Сайтимиз ўқувчиларига жаҳон чемпионатининг барча ғолибларини суратларда тақдим этамиз.



УРУГВАЙ

Уругвай терма жамоаси 2 маротаба 1930 ва 1950 йили бош совринни қўлга киритган. 1930 йилги мундиалнинг финал босқичида Уругвай терма жамоаси Аргентина терма жамоасига қарши баҳс олиб борган ва 4:2 ҳисобида Уругвай терма жамоаси ғалаба қозонган.



ИТАЛИЯ


1934 йилги жаҳон чемпионатида Италия терма жамоаси йиналда Чехословакия терма жамоасини кичик 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ва илк илк бор "Олтин мабуда"ни қўлга киритган.



ГЕРМАНИЯ



1954 йилги жаҳон чемпионати Швеция давлатида бўлиб ўтган. Ушбу мундиалнинг финал босқичида Германия терма жамоаси мундиал мехбонини йирик 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратган ва бош совринни қўлга киритган.


БРАЗИЛИЯ


Бразилия терма жамоаси илк бор 1958 йили жаҳон чемпионни номига сазовор бўлган. Ушбу мундиалнинг финал босқичида "пентакампеонлар" Чехословакия терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ва жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлган.



АНГЛИЯ



1966 йилги жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси бош совринни қўлга киритган. Англияликлар мундиалнинг финал босқичида Германия терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган ва жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган.



АРГЕНТИНА



Аргентина терма жамоаси 1978 йилги мундиалда Голландия терма жамоасига қарши кураш олиб борган ва 3:1 ҳисобида "учар голландлар"ни мағлубиятга учратиб мусобақанинг бош совринини қўлга киритган.


ФРАНЦИЯ


Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1998 йилги мусобақасига Франция терма жамоаси мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ушбу мусобақанинг финал босқичида Франция терма жамоаси Бразилия терма жамоасига тўқнаш келган ва рақибларини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.


ИСПАНИЯ


Испания терма жамоаси 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган мусобақада илк бор жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлган. Мундиалнинг финал босқичида "Қизил фурия" Голландия терма жамоасига қарши баҳс олиб борган. 2010 йилги жаҳон чемпионатининг Финал босқичи жуда ҳам кескин курашлар ва эхтиросларга бой тарзда бўлиб ўтган. Ушбу учрашувни ҳеч ким ёдидан чиқармаса керак. 90 дақиқа давомида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолган ва учрашувни бошқариб борган Ховард Уэбб жамоаларни ярим соатлик қўшимча таймларга таклиф қилган. Баҳснинг 116 дақиқасида Испания терма жамоаси футболчиси Андрес Иньеста рақиб дарвозасини ишғол қилган ва Испания терма жамоаси тарихда илк бор жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлган.

КИМ НЕЧА МАРОТАБА ЧЕМПИОН БЎЛГАН?

БРАЗИЛИЯ     - 5
ГЕРМАНИЯ     - 4
ИТАЛИЯ          - 4
УРУГВАЙ         - 2
АРГЕНТИНА   - 2
АНГЛИЯ          - 1
ФРАНЦИЯ      - 1
ИСПАНИЯ      - 1

Автор :
Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика