RU

Последние новости

10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  8 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  4 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  11 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  8 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  7 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1

Жаҳон чемпионатига муносиблар боради Новости

Жаҳон чемпионатига муносиблар боради

Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг 31та иштирокчиси маъум бўлди.

Охирги жамоа номи бугун 23:00да бошланадиган Коста-Рика - Янги Зеландия баҳсидан сўнг аниқ бўлади. Биз учун аҳамиятлиси, бу йилги жаҳон чемпионатида тарихда илк бор ОФКдан 6та терма жамоа қатнашади. Мезбон Қатардан ташқари Саудия Арабистони, Япония, Эрон, Жанубий Корея ва Австралия мундиалда қитъамиз шарафини ҳимоя қилади. 

Аввалдан тахмин қилинганидек, кучлилар жаҳон чемпионатига йўл олди. Австралия терма жамоаси қитъалараро ўтиш ўйинида ўз кучини намойиш этиб, Перу билан баҳсда пенальтилар серияси эвазига ғалабани қўлга киритди. Шундай қилиб "кенгурулар" ЖЧ-2022да ОФКнинг 6-жамоасига айланди.

Бу йилги мусобақа ҳам жуда қизиқарли кечиши кутиляпти. Албатта, кўпчилигимизнинг эътибори Осиё жамоаларига ҳам қаратилади. Шу ўринда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида қисман гапирадиган бўлсак, биз саралаш баҳсларини Эктор Купер қўл остида бошлаб, кейинчалик Вадим Абрамов билан давом эттирдик. Балки Куперга охиригача имкон берилганида ҳал қилувчи босқичга чиққан бўлармидик. 

Лекин ҳозир бу гаплардан фойда йўқ. Вақт кетиб бўлди. Биз анча пастладик, йўқса Ўзбекистон ҳеч замонда Шри-Ланка, Мальдив каби жамоалар билан ҳисоблашганми? Биз ўз терма жамоамизни Япония, Жанубий Корея, Эрон, Саудия Арабистонига қарши ўйинларда кўришга ўрганиб қолгандик. Биз учун Осиё Кубогига чиқиш чўт эмасди. Ҳозир эса гўёки "пулька" орқали етиб келгандекмиз. 

Бу ўринда аввало нима учун пастладик деган саволни ўзимизга беришимизга тўғри келади. Ҳозир Куперни ёки Абрамовни айблашдан фойда йўқ. Катанецда "мураббий имзоси" йўқ дейиш ҳам ҳеч нимани ўзгартирмайди. Биз футбол тизими бўйича қаердадир хатога йўл қўйдик. Ва токи шу хато тўғриланмас экан, жаҳон чемпионатини орзу қилмасак ҳам бўлади. Зеро мундиалга фақат кучлилар ва муносибларгина боради.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика