RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Жағ синди, футболчи қамоқда, мураббийлар ҳайдалди. Қирғиз клубидаги воқеа кўпчиликни шокка туширди Новости

Жағ синди, футболчи қамоқда, мураббийлар ҳайдалди. Қирғиз клубидаги воқеа кўпчиликни шокка туширди

Қирғизистон терма жамоаси ҳужумчиси Мирбек Ахматалиев 5 йилга футболдан четлатилди.

15 август куни Қирғиз Республикаси футбол клуби "Мурас Юнайтед" машғулотида футболчи украиналик жамоадоши билан муштлашиб кетди.

"Воқеа натижасида клубнинг хорижлик футболчиси Евгений Терзи жағ синиши жароҳатини олди. Маълум бўлишича, ходисага клуб ҳамкорлик қилишни тўхтатган Мирбек Ахматалиев сабабчи бўлган" - дейилади Қирғиз футболи иттифоқи расмий баёнотида.

22 август куни ҚФИ йиғилишида қоидабузарни 5 йилга футболдан четлатиш қарори қабул қилинди. "Мурас Юнайтед" ушбу воқеа туфайли мураббийлар штаби ва спорт директорини ишдан ҳайдади.

Маълумотларга кўра, Ахматалиев айни дамда қамоқда. Футболчига нисбатан "соғликка оғир бўлмаган зарар етказиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика