RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  97 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Жаъфар Ирисметов: “Обод”нинг таклифи мен учун айни муддао бўлди” Новости

Жаъфар Ирисметов: “Обод”нинг таклифи мен учун айни муддао бўлди”

Яқинда олий лига дебютанти Тошкентнинг “Обод” жамоаси мураббийлар штабида Жаъфар Ирисметов иш бошлади.

Яқин ўтмишнинг моҳир ҳужумчиларидан бири бўлган собиқ футболчи эндиликда элитада мураббий сифатида иштирок этади. Шу муносабат билан Ирисметовни суҳбатга чорладик.

- Жаъфар ака, “Обод”да иш бошлашингиз қай тарзда амалга ошди?
- Жамоа раҳбарларидан бири Фарҳод ака Сафаров бу борада менга таклиф билан чиқди ва мураббийлар штабида ёрдам беришимни сўради. Шундан сўнг чорловни қабул қилдим. Чунки Тошкент клубида ишлаш мен учун ҳар томонлама қулайдир.

- Бу йил олий лига клубларидан таклиф бўлишига қанчалик ишонгандингиз?
- Очиғини айтсам кутмагандим. Лекин футболда илашни жуда-жуда истаётгандим. Барибир мен учун энг аввало футболдир. Шундай пайтда “Обод”нинг таклифи мен учун айни муддао бўлди. Бунинг учун клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Янги жамоангизда вазифаларингиз нималардан иборат?
- Билсангиз керак, бунгача жамоани ёш мураббий Бобур Зуҳриддинов бошқариб келаётганди. Мен унга яқиндан ёрдам берадиган бўлдим. Ундан ташқари Шавкат Абдухўжаев ҳам биз билан бирга. “Обод”га келиб шунга амин бўлдимки, бу ерда бош мураббий ёки ёрдамчи мураббий деган тушунча йўқ. Ҳамма бир мақсад йўлида астойдил ишламоқда. Менга ҳам қандай мураббий бўлиб ишлашнинг фарқи йўқ. Муҳими мен ўз касбим билан шуғуллана бошладим.   


- Селекция ишлари бўйича ҳам шуғулланишингиз мумкинми?
- Албатта. Бирор бир футболчини таклиф этишдан олдин, раҳбарият ва мураббийлар билан ўзаро маслаҳатлашамиз.

- Гарчи “Обод” янги мавсумга тайёргарликни ҳаммадан биринчи бошлаган бўлсада, ҳозирча эътиборга молик трансферларни амалга оширганича йўқ. Бу жиҳат сизни ҳам ўйлантиряптими?
- Тўғри айтасиз. Ҳозирча шундай. Лекин трансфер ойнаси очиқлигини инобатга олсак, маҳоратли ўйинчиларни ҳам олишга вақтимиз бор. Боз устига айни дамга келиб, кўплаб футболчилар ҳамон бир тўхтамга келгани йўқ. Ўйлайманки трансфер қилишга улгурамиз. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, “Обод” йирик трансферларни амалга оширадиган даражада эмас. Клубнинг ўз танлаган йўли бор. Унга кўра жорий йил пойтахтнинг бошқа клубларидан фарқли равишда совринли ўринлар учун эмас, курашчан жамоа шакллантирган холда, лигада ўз ўрнини сақлаб қолишга эътибор қаратади. Сервер Жепаровдек футболчиларни олиб келишга моддий имконият йўл қўймайди. Мамлакатимизда футболчилар кўп. Уларнинг ҳаммаси ҳам “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф” ва “Бунёдкор”да ўйнай олмайди-ку! Менимча таркибни кучайтиришга улгурамиз.   

- “Обод” иш бошлаганингизга ҳам 2-3 кун бўлди. Хўш, илк таассуротлар қандай?
- Ҳаммаси яхши. Йиғинда асосан ўтган йилги футболчилар иштирок этмоқда. Айрим ўйинчиларни кўрикка таклиф этишган. 24-25 ёшдаги ўйинчилар экан деярли. Шароитлар ҳам камтарона. Фақат ишлаш керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика