RU

Последние новости

18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  1 18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  7 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  22 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8

Жадвалдаги пешқадамлар тўқнашуви. "Ливерпуль" - "Арсенал" (превью) Новости

Жадвалдаги пешқадамлар тўқнашуви. "Ливерпуль" - "Арсенал" (превью)

Англия Премьер-лигасининг бу турдаги марказий ўйини "Энфилд" стадионида ўтказилади. "Ливерпуль" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги баҳсларда доимо кўплаб гол ва вазиятларни гувоҳи бўлганмиз.

Янгиланган "Арсенал" Чемпионлар лигаси ғолибини таслим этиш учун Мерсисайдга боради.


Турнир жадвалидаги ҳолат

"Ливерпуль" ва "Арсенал" АПЛнинг дастлабки икки турида максимум очко тўплаб, биринчи ўринни бўлишиб туришибди. Иккала клуб ҳам сўнгги рақибларини қийинчилик билан таслим қилишди. "Саутгемптон"га қарши баҳсда Юрген Клопп шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган пайтда "қизиллар" посбони Адриан хатога йўл қўйиб, дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олмади. Дэнни Ингз иккинчи голни уриб, жамоасига дурангни тақдим этиши мумкин эди, бироқ у қулай вазиятни йўққа чиқарди.


"Тўпчилар" ўз уйида "Бёрнли"ни мағлуб этишди. 2:1 ҳисобида якунланган баҳсда меҳмонлар очко олиш учун бор кучини ишга солишди. Сократис ва Луис жарима майдончасига узатилган кўплаб пасларни қайтаришда катта муаммога дуч келишди. "Бёрнли" форвардлари Крис Вуд ва Эшли Барнс иккинчи  қаватдаги курашларда тез-тез ғолиб чиқишди. Лондон клубининг бу ғалабасини ишончли деб бўлмайди. Унаи Эмери ҳимоя чизиғида баъзи ўзгаришларни амалга ошириши лозим.


"Арсенал" ҳимоячи "Ливерпуль"нинг ҳужумдаги учлигига дош бера олмайди

Ўтган мавсум "Энфилд" стадионида бўлган баҳсда "Ливерпуль" ўз прессинги билан "тўпчилар"ни жуда қийин аҳволга солиб қўйганди. Ўшанда "Арсенал" баҳсни фаол бошлаб, хатто ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. Кейин мерсисайдликлар Бернд Лено дарвозасини 5 маротаба ишғол қилишди. "Арсенал" бир неча чизиқли ҳимоядан фойдаланишни билмайди. Эмери жамоалари позицион ҳимояда жуда кучсиз.

Обамейянг ўзи, Ляказетт ва Пепени "қизиллар"нинг ҳужумдаги учлигига тенглаштирди, аммо бир қатор фактларни ҳисобга олмади. "Арсенал"нинг ҳеч бир форварди "Ливерпуль" ҳужумчиларидек катта ҳажмда иш қилишмайди. Салоҳ, Фирмино ва Мане ортиқча қийинчиликларсиз қанот ва марказда бир-бирининг ўрнини эгаллай олади. Лондонликлар ҳимоячилари бу тезликка мос ўйин кўрсата олишмайди. Ягона вариант "Ливерпуль" учлиги ҳаракатларини чеклаб қўйиш, аммо бунинг учун таянч ярим ҳимоячилари ва хатто вингерлар ёрдами керак бўлади.


Пепе асосий таркибда ўйнайдиган вақт келди

Ивуарлик форварднинг техникаси "Арсенал"га тўпни назорат қилишга ёрдам беради. У меҳнаткаш ва Пепенинг ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмайди. "Бёрнли"га қарши баҳсдаги 45 дақиқа ичида у зарба учун 3та пас берди ва 4 марта рақибларини алдаб ўтди. Николья ўйинни ўзига олишдан қўрқмайди ва майдондаги ҳаракатлари Пьер-Эмерик Обамейянг каби чекланган эмас.

На Риз Нельсон, на Генрих Мхитарян Пепе каби ҳужум яратишда сифатли эмас. Марказда етарли ёрдам бўлса (Себальос), ивуарлик Обамейянг ва Ляказетт учун катта бўш жой яратиб бериши мумкин. "Ливерпуль" рақибни босим остида ушлаб туришни яхши кўради ва бундай прессингдан чиқиш учун дриблинги кучли футболчи керак бўлади. "Арсенал" таянч ярим ҳимоячилари майда пас орқали ҳимоядан ҳужумга ўтиш учун бунчалик тайёргарликка эга деб бўлмайди, аммо Пепе бу муаммони ечими бўлиши мумкин.


Ўтказиб юборилган голларга қарамай, "Ливерпуль"нинг ҳимоячи ишончли

"Мерсисайдликлар" жорий мавсумдаги барча баҳсларда гол ўтказиб юборишди, аммо бу сифат тушганини англатмайди. Трент Александр-Арнольд ва Энди Робертсон формасини тиклаб олишмоқда. Клопп марказда Виржил ван Дейк билан ўйнайдиган футболчини аниқлаб олгани йўқ. Бунинг устига Алиссон жароҳат олди. Бу муаммолар туфайли жамоа гол ўтказиб юбормоқда, бироқ бу тез орада тўхтайди.

Юрген Клопп Алекс-Окслейд Чемберленни қанотга қўйиб, Хендерсонсиз ўйнашга уринмоқда, Дивок Ориги эса тез-тез майдонда пайдо бўлмоқда. Терма жамоалар танаффусидан сўнг ҳимоядаги барча муаммолар ҳал бўлиши керак.


Тахминий таркиблар

"Ливерпуль": Адриан, Робертсон, ван Дейк, Матип, Александер-Арнолд, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салоҳ.


"Арсенал": Лено, Монреаль, Давид Луис, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Торрейра, Гендузи, Пепе, Себальос, Обамейянг, Ляказетт.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика