RU

Последние новости

17:02"Челси" — "Вест Хэм". Каллагер, Палмер ва Пакета асосий таркибда  0 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  4 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  7 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  2 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  17 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  12 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  16

Ихтиёр Тошпўлатов: "Афсуски, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик" Новости

Ихтиёр Тошпўлатов: "Афсуски, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик"

Якунланган мавсум Бекободнинг "Металлург" клуби 10-ўринни қўлга киритди.

Хўш, Суперлиганинг 2022 йилги мавсумидан жамоа футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов қандай фикрда? Футболчи билан боғланиб, мавсум якунлари бўйича фикрларига қулоқ тутдик. 

"Якунланган мавсумдан унчалик кўнглим тўлгани йўқ. Айталик, жамоамиз ўз олдига қўйган вазифани бажара олмадик.  "Металлург" учун бу мавсумни яхши ўтказди. Ҳеч бир жамоадан ортда қолганимиз йўқ. Бироқ юқорида айтганимдек, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. 

Испаниялик мутахассислар келиб, жамоа ўйинини анча яхши томонга ўзгартира олди. Ўйинларимиз янада мазмунли бўлди. Ўйин томонлама ҳеч бир жамоадан ортга қолганимиз йўқ. 

"Металлург" билан шартномам йил якунида ниҳоясига етади. Ҳали янги шартнома бўйича гаплашганим йўқ. Шу боис келажагим борасида бирор бир фикр айта олмайман.

Биласизми, якунланган мавсум анча қизиқарли ва курашларга бой ўтди. Чемпионлик учун кураш сўнгги турга қадар давом этди. Қолаверса, бир нечта жамоалар унга даъвогарлик қилди. Аввалги мавсумларда бу масалани мавсум якунига етишига 3-4 тур қолганда аниқ бўларди. 2022 йилда эса рақобат 26-турга қадар бўлиб, барчани диққат-марказида бўлди", - дея сўзини якунлади Тошпўлатов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика