Ихтиёр Ропиев: "Бундай тарзда қарши олишларини кутмагандим. Мухлисларга раҳмат"
26 сен 2021 03:41
Новости
Ихтиёр Ропиев: "Бундай тарзда қарши олишларини кутмагандим. Мухлисларга раҳмат"
Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлаган футзал терма жамоамиз бугун тунда юртимизга қайтиб келишди.
Вакилларимизни кенг футзал жамоатчилиги, мухлислар, ОАВ ва ўйинчиларнинг яқинлари тантанали тарзда кутиб олди. Биз бу борадаги таассуротларни билиш мақсадид мундиалда ўзини кўрсатган Ихтиёр Ропиевга микрафон тутдик.
"Очиғи, бундай тарзда қарши олишлларини кутмагандим. Мағлубиятга учраганимизга қарамасдан, мухлислар ярим кечаси бизни қўллаб-қувватлагани чиқишгани таҳсинга лойиқ. Келаси турнирларда Эронни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз. Бу қўлимиздан кела олишини кўрсатдик. Ҳа, Жаҳон чемпионатида илк бор қатнашдим. Биринчи учрашувда бир оз ҳаяжон бўлди. Кейинги ўйинларда ўзимизга келиб олдик ва гуруҳдан чиқишни уддаладик. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Барчага катта раҳмат",- дейди Ропиев.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии