RU

Последние новости

14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  0 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  0 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  8 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  25

Ихтиёр Каримов: “Шўртан”да ички муҳит ажойиб" Новости

Ихтиёр Каримов: “Шўртан”да ички муҳит ажойиб"

Миллий чемпионатимизнинг иккинчи давра баҳсларига кенг қамровда тайёргарлик кўрган ғузорликлар учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказишмоқда.

Бундан “оқ бўрилар” ишқибозлари ҳам жонланиб қолишди. Шундан “Бунёдкор”га қарши ўйинда стадионга мухлислар ташрифи кўпайди.

Бу ўйинда “Қалдирғоч”ларга ҳам очко жуда зарур эди. Лекин бунинг учун “Шўртан”ни таслим этишлари талаб этиларди. Бироқ ўз майдонларида ҳар қандай рақибни қийин аҳволга солиб қўядиган ғузорликларга “Бунёдкор” етарлича ташвиш туғдира олди. Умуман олганда, ўйин икки жамоа учун ҳам осон кечгани йўқ.  Жамоалар жангавор дурангга рози бўлишди. Учрашув якунидан кейин “Шуртан” жамоаси бошлиғи Ихтиёр Каримов билан қисқача суҳбат қурдик.

– “Шўртан”да ички муҳит қандай?


– Кўриб турганингиздек, ажойиб, кўз тегмасин, футболчилар бир оиладек, иноқ.

– Иккинчи даврада голкипер Темур Жўраев жамоани нега тарк этди?


– Жўраевнинг соғлиғи юзасидан муаммоси бор эди ва оилавий шароитлари инобатга олиниб, ўзаро келишилган ҳолда ўзаро тузилган шартномани бекор қилдик.

– Қаршилик ҳужумчи Ботир Қодирқулов жароҳатдан бутунлай фориғ бўлдими?

– Ботирнинг  оёғида жиддий жароҳати бор эди, афсуски  биринчи қилинган жарроҳлик амалиёти самарали чиқмади яқинда яна Қаршида қайта жарроҳлик столига ётқизилди.

– Жамол Отақулов яна “Шўртан”га қайтдими?

– Биринчи давра якунлангандан сўнг Отақуловни ижарага қўйгандик , бошқа клублардан таклиф бўлмаганлиги учун, иккинчи даврадан яна клуб ихтиёрига қайтди. Раҳбарият футболчига имконият эшигини очиб берди, айни пайтда Отақулов даволанишда. Ўйлайманки иқтидорли ҳимоячи асосий таркибда ўйнаб, олдинги барқарор ўйинларини намойиш этади.

Фахриддин ЧОРИЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика