RU

Последние новости

09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  0 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  8 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0

Ихтиёр Каримов: “Обод” аутсайдер эмас" Новости

Ихтиёр Каримов: “Обод” аутсайдер эмас"

"Шўртан" бош мураббийи Ихтиёр Каримов "Обод"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди:
“Пойтахт жамоасини деярли ташкил топган вақтидан буён биламиз ва кузатиб келамиз, десам муболаға бўлмайди. 2014 йилги мавсумда эса ушбу рақиб билан биринчи лига баҳсларида бир-биримизга қарши ўйнаганмиз.

“Обод” жамоаси ўз таркибига ўшанда ҳам, ҳозир ҳам ғайратли ва шижоатли йигитларни жамлаган эди. Қисқа вақт ичида биринчи лигада муваффақиятли иштирок этиб, мамлакат футболининг юқори элитасига йўл олган жамоа Олий лига ўйинларда ҳам ёмон иштирок этмаяпти. Мухлису мутахассисларда ҳам ижобий таассуротлар ўйғотмоқда. Гарчи, айни пайтда турнир жадвалида сўнгги поғонадан жой эгаллаб турган бўлса-да, мен навбатдаги рақибимизни аутсайдерлар қаторига қўшмаган бўлардим. Ва шундан келиб чиққан ҳолда, бошқа жамоалар қаторида “Обод”га ҳам ҳурматимизни сақлаб қоламиз.  

“Шўртан” ҳақида гапирадиган бўлсам, йигитларимизнинг кайфияти яхши. Айниқса, кейинги турлардаги мазмунли ўйинларимиз ва муҳим ғалабаларимиз футболчиларимиз кучига куч қўшмоқда ва ўз имкониятларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаб бормоқда. Бу ҳолат эса бугунги учрашув олдидан шогирдларим руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Тошкентдан муҳим очколар билан қайтиш ниятидамиз, - дейди Ихтиёр Каримов.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика