RU

Последние новости

19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  0 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  1 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  10 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  18 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  33 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7

Ихтиёр Каримов: “Ҳар бир учрашувда максимал натижа учун курашамиз” Новости

Ихтиёр Каримов: “Ҳар бир учрашувда максимал натижа учун курашамиз”

Ғузорда бўлиб ўтадиган “Шўртан” ҳамда “Пахтакор” жамоалари учрашувидан олдин мезбон жамоада вақтинча бош мураббий вазифасини бажариб турган Ихтиёр Тоғаевич қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
-   Ҳар икки жамоанинг турнир жадвалидаги эгаллаб турган ўрни ва тўплаган очколаридаги фарқни ҳисобга олмаганда, “Шўртан”га ҳам, “Пахтакор”га ҳам очколар сув ва ҳаводек зарур. Масалан биз хавфли ҳудудни тарк этиб, юқорига интилмоқдамиз ва ўз мавқеимизни янада мустаҳкамлаш йўлида боряпмиз. Мавсум бошидаги омадсизликлар ортда қолди ва бу ҳақда умуман ўйлаётганимиз йўқ. Режаларимиз тубдан ўзгариб кетди. Эндиги мақсадимиз фақат ютуқ ва олдинга чиқиб бориш. Бу эса ҳар бир учрашувда максимал натижага эришишни талаб этади.  

Рақибимиз - “Пахтакор” мамлакатимизнинг энг номдор ва байроқдор жамоаси, ҳар томонлама ҳурматга сазовор. Юқоридаги фикрларимиздан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, тошкентликлар ҳам бу йилги мавсумни бироз нотекис бошлаган эди. Лекин сўнгги турларни яна ижобий натижалар билан якунлашмоқда. Табиийки, меҳмонларимиз ҳам Ғузорга  очко олиш мақсадида ташриф буюришади.

Ўз навбатида биз ҳам қараб турмаймиз. Бир сўз билан айтганда, кескин ва қизиқарли курашларга бой ва зўр учрашув бўлади.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика