Иван Ракитич: “Ўйин қийин бўлди, аммо ҳозирча уйга қайтиш ниятим йўқ”
19 июн 2014 14:54
Новости
Иван Ракитич: “Ўйин қийин бўлди, аммо ҳозирча уйга қайтиш ниятим йўқ”
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Камерун устидан қозонилган ғалабадан сўнг, иссиқда нафас олиш қийин бўлганини ва ҳеч кимнинг уйга қайтиш нияти йўқлигини таъкидлади.
“Бундай иссиқ ҳавода нафас олиш қийин бўлди, аммо уйга қайтиш ниятим йўқ. Иккинчи бўлимда осонроқ бўлди, чунки Камерун терма жамоаси бир киши кам бўлиб қолганди. Умуман олганда ўйин яхши ўтди деб ўйлайман, биз урган тўрт гол буни исботлайди. Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо ҳозир Мексика ҳақида ўйлашимиз керак, чунки ҳаммаси ўз қўлимизда” – дейди Ракитич “Goal.com”га.
Комментарии