RU

Последние новости

10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  1 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  2 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  2 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  1 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  0 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  13 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  3 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  3

Иван Нагаев: "Менимча, биринчи голда қоида бузилмаганди" Новости

Иван Нагаев: "Менимча, биринчи голда қоида бузилмаганди"

"Бухоро" ҳужумчиси Иван Нагаев олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Локомотив"га қарши баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Ўйин қизиқарли кечди, - дейди Иван Нагаев. - Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Омад шу куни меҳмонлар томонида бўлиб, "Локомотив" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

- Биринчи таймда гол ургандим, лекин ҳакам голни ҳисобга олмади. Ўша вазиятда мен дарвозабон Нестеровдан тўпни олиб қўйиб бўш дарвозани ишғол этдим. Ҳакам эса анча узоқда турганди ва у тўп қўлга тегди деб голни ҳисобламади. Менимча, бу вазиятда қоида бузилмаганди, барибир голни ҳисоблаш-ҳисобламаслик ҳакамларга боғлиқ.

- Ҳисоб 1:2 бўлгач, ўйин охирларида Филипосян яна гол урди, аммо у вазиятда ҳакам ҳуштагини чалиб бўлганди. Шу боис бир нарса дея олмайман. Лекин биринчи гол нима учун ҳисобга олинмаганини ҳалигача тушунмаяпман. Собиқ жамоам "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман ва энди бор эъборимизни кейинги ўйинларга қаратамиз.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика