RU

Последние новости

16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  0 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  0 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  0 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  5 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  3 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  35 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  7 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  23 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0

Иван Бошкович: "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Пенальти – бу кулгили" Новости

Иван Бошкович: "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Пенальти – бу кулгили"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Пахтакор" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Натижадан норозиман. Биз икки очко йўқотдик. Рақиб жамоа қандай гол урганини кўрдингиз. Пенальти – бу кулгили. "Пахтакор" шу тарзда чемпион бўлишни истаётган бўлса, мен уларни табриклайман. Биз ўйинни кўрдик. Биринчи таймда биз рақибдан устун келдик. Иккинчи бўлимда жамоамдан қониқмадим. Барибир улар ҳаракат қилишди. Қарши ҳужумда ҳам бир марта жуда қулай имкониятга эга бўлдик. Ўша вазиятдан фойдаланиш керак эди. Қўшимча вақтда пенальти белгиланди. Ўша вазиятда қандай пенальти бор эди, тўғриси билмадим. Қайси мамлакатда бу пенальти дейилишини очиғи билмайман. Бу мен учун кулгили вазият. ВАР бор эди, ҳакам бор эди. Улар нима қилишди, тушунмадим. Пенальтини амалга оширган йигитни ҳам табриклайман. Ҳаммаси яхши. Футбол ўйнашда давом этамиз. Бу мавсум иложи борича кўп очко тўплашимиз керак. Кучли тўртликка киришга менимча бироз кеч бўлди. Олтиликка эса кирса бўлади. Очко тўплашга ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимдаги каби ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз", -дейди Иван Бошкович.



Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика