Иван Бошкович: "Ўйинимиз сифатидан кўнглим тўлмади"
21 окт 2023 22:17
Новости
Иван Бошкович: "Ўйинимиз сифатидан кўнглим тўлмади"
Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Андижон" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.
Иван Бошкович: "Натижадан кўнглим тўлгани йўқ. Ўйинимиз сифати паст. Жамоамдан бундай ўйинни кутмаган эдим. Ғалаба қўлимизда эди... Аввалгидек яхши ҳаракат қилишимиз лозим, акс холда исталган рақибга қарши баҳсдаги натижа лотереяга айланиб кетади. Баҳсдан керакли хулосалар чиқариб, хатоларни тўғирлаймиз. Бу жамоа фақат аввалги ўйини билан рақобатбардош, рақибга муаммо туғдира оладиган бўлиши мумкин.
Рақибни ғалаба билан табриклайман. Улар охиригача ўйнашга ҳаракат қилишди. Бизнинг ҳимоячимизга берилган иккинчи сариқ карточка баҳс натижасига таъсир ўтказди. Шундан сўнг улар иккинчи голни уришди. Камчиликда битта вазият яратдик. Қайтараман, ўйинимиз сифатидан кўнглим тўлмади".
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Комментарии