RU

Последние новости

19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  1 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  4 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  10 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  2 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  2 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  6 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  14 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   16 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  2 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   1 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  2

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ" Новости

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг (0:2) меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Шуни айтишим мумкинки, ўйин биз учун оғир бўлди. Кубок учрашувлари фаворитлар учун хавфли бўлишини билардим. Шу боис биз бунга тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда кутганимдек ўз даражамизда ўйнай олмадик. Кўплаб техник хатолар содир этилди. Энг муҳими, хатоларимизни тўғрилай олдик. Ўйлашимча, иккинчи бўлим ёмон ўтмади. Аксинча, шогирдларим мен истагандек вазият яратиб, рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилди. Энг муҳими, яхши шаклланган жамоани мағлуб эта олдик. Бундай рақибга қарши кураш осон бўлмади, шу боис, ўйиндан кўнглим тўлди. 

Гуруҳдан чиқиш олдимизда турган энг муҳим вазифа саналади. Мен ўз футболчиларим билан бирга яхши ўйин намойиш этган қўқонликларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Сиз ёшлар билан яхши ишлайсиз, бошқа мураббийлар бундан ўрнак олиши керак. Сиз бошқа жамоалардан ёш талантларни тўплашда давом этишингиз лозим. Жиззах жамоаси бир вақтлар Ўзбекистонда ажойиб ўйинлари билан ёдда қолган. Ўйлайманки, тез орада жамоа нуфузини ўша даражага олиб чиқа оласиз. Саволим: бугун нега Люпчо Дориев ва ёш Муҳаммадюсуф Собировга имконият тақдим этилмади? Улар ҳам ўйнасин.

- Катталар футболида, илк навбатда, натижа талаб қилинади. Ихтиёримда жуда кўп ёшлар бор, лекин мен таркибни ҳамиша ўйинчилар сифатига қараб танлайман. Машғулотларда ким ўзини кўрсата олса, ўша майдонга тушади. Мен ҳамиша айтиб келганман, ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ, аксинча, сифатли ва сифатсиз даражадаги ўйинчилар мавжуд. Мен таркибни шу тариқа аниқлайман. Лекин, албатта, ёшлар билан ишлаш осонроқ. Сабаби, узоқ муддат ичида ўсиши ва ривожланиши мумкин, бу баъзида сабр талаб этади. Ёши катта ўйинчилар эса юқори даражасига чиқиб бўлган ва улардан ортиғини кутиш қийин. Шу боис, менинг тасаввуримча, натижа ёмон бўлмаяпти. Менимча, бу усул нафақат "Сўғдиёна", балки Ўзбекистон терма жамоаси учун фойдадан ҳоли эмас. Чунки бу ёшлар ўзларини кўрсатиб, келгусида Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепиши мумкин. Мен Муҳаммадюсуфни ҳам ўзим таклиф қилганман, у "Бунёдкор"да ишлаган кезларимда яхши таассурот қолдирган. Шунчаки, рақобат соғлом бўлиши керак. Эҳтимол, унга ҳам имконият тақдим этилиши мумкин.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика