RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди" Новости

Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Жуда кучсиз ўйин намойиш этдик, айниқса биринчи таймда. Ҳаводаги курашларда ютқаздик, майдон марказини ҳам бой бердик. Рақиб узун тўп узатишлар орқали учинчи зонага тез кириб келди, биз эса улгурмай қолдик. Иккинчи таймда ҳартугул сифатли футбол намойиш этдик, лекин гол уриш учун етарли бўлмади. Аммо биринчи таймда ҳимоядаги ўйинимиз умуман ўхшамади.

- "Бухоро" билан Кубок ўйинида кўргандикки, Жасур Жалолиддинов майдонга тушганидан сўнг жамоангиз ўйини анча очилганди. Ўшанда "Сўғдиёна" иккита гол урганди. Бугун Жалолиддинов ўйнамади. "Сўғдиёна"нинг ўйини Жасурга боғланиб қолганми?

- Ўтган гал фақат Дориев ўйнаяпти деб айтилди, ҳозир эса фақат Жасур ўйнайди дейиляпти. "Сўғдиёна" жамоавий ўйин кўрсатади, биз алоҳида битта футболчига боғланиб қолган эмасмиз. Бугун кўп ўйинчиларимиз майдонда кўринмади, буни эса таҳлил қилиб чиқамиз. Жиззахдаги фаолиятим давомида биринчи марта қўл остимдаги жамоа бундай ёмон ўйинни ўтказди. Буни таҳлил қилмасак бўлмайди. Шахсан мен учун бу аламли мағлубият. Уч йил ичида энг кучсиз ўйинимиз шу бўлди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман."Бухоро" ҳар ўйинни шундай ўтказса, ўз майдонида исталган рақибни мағлуб эта олади. Биз агрессив футбол кўрсатишимиз керак эди, аммо ҳеч нарса ўхшамади. 

- Мутахассис сифатида Кубок финалида қандай натижа кутяпсиз?

- Финал ўз номи билан финал. Бунда савия жиҳатдан кучсиз кўринган жамоа ҳам яхши ўйнаб ютиб қўйиши мумкин. Чунки финал битта ўйиндан иборат ва эътибор ҳам шунга яраша бўлади. "Бухоро" - курашувчан жамоа, Кубок финалида ҳам жиддий курашса керак. Мен омад тилайман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+1   
23 окт 22:18:05
Жамшид Jamshid
Хомяков Бошковичдан кучли экан.2 та уйинга хар тарафлама ютди. Бошкович узимизни тренерларга ухшаб колган уйин йук лекин жамоа ютиб куйса мактаниш ютказса Шацкихни гапларини гапиради
   
24 окт 16:35:03
Mahmud Ttww
Клуб раҳбари агар совриндор бўлишни истаса кучли мураббий олиб келиши керак, бу Бошковичдан бирор нарса кутиш ўзи ахмоқчилик, унда катта мақсад кўринмайди.
   
23 окт 22:56:47
ЮВЕНТУС-10
Сугдиенани кейинги уйинларига омад
   
23 окт 22:37:43
safo78
Вақт кетказиб ўқимадим,лекин пахта йиғим терими бошланди-ё
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика