Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"
01 фев 2025 19:30
Новости
Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"
Бироз олдин Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси илк турда Қаршида "Насаф"га қарши майдонга чиқади. Ўтган мавсум икки бор рақибидан устун келган Бошкович жамоаси бу сафар ҳам жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу борада "Сўғдиёна" устози Иван Бошкович фикрларини билдирди.
"Энг қийин рақиб рўбарў келди. Амалдаги чемпионга қарши ўйнаймиз. Лекин бу биз учун қўшимча мотивация беради. Улар ҳам жамоамизга ўзгача чақирув ташлашлари табиий, чунки ўтган йили "Насаф"ни икки маротаба таслим қилганмиз. Ўйлайманки, қизиқарли учрашув гувоҳига айланамиз",- дейди Иван Бошкович.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии