RU

Последние новости

01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  0 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  2 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  4 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  1 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  1 21:21Киммих: "ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди"  2 20:51"Ливерпуль" Слот бўйича қарор қабул қилди  10 20:26ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  7 20:05U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборган Италия 3-ўринни қўлга киритди  5 19:55Бьелса атрофидаги шов-шувлар барҳам топди: мураббий Уругвай терма жамоаси бошқарувида қолади  0 19:28Италия грандлари ўртасида рақобат: Силва кимни танлайди?  3

Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа" Новости

Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"

Суперлига 6-туридан ўрин олган ОКМК - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

"ОКМКга қарши ҳар доим қизиқарли ўйинлар бўлади. Биз очиқ футбол ўйнашни режа қилган эдик. Ҳар доимгидек барчаси ўз қўлимизда эди. Концентрация етишмади, айниқса стандарт вазиятларда. Ўтказиб юборган иккита голимизда биз зич ҳимояланаётган эдик. Бундай ўйинларда характер намойиш этган ҳолда очколарга эга чиқиш керак. Ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз керак. Ҳиссиётларга берилган ҳолда бир нима дейиш нотўғри. Бундай тарзда мағлуб бўлганимиз аламли, албатта. Биз кўпроғига лойиқ эдик. Натижага жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади. Буни тан олиб айтишим керак. Мен ҳар доим ёш футболчиларимга ишонаман ва уларга имконият бераман. Бугун эса бундай қарорим иш бермади" - дейди Иван Бошкович баҳс якунлангач.

- Ёш футболчи Дилшодбек Мисралиев кетма-кет иккинчи ўйиндан буён асосий таркибдан жой олмоқда. Мисралиевнинг ўйинидан қанчалик қониқяпсиз?

- Унинг ўйини менга ёқяпти. У майдонда вақти биз тўпни яхши назорат қилаётгандик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳақида айтиб ўтдим. Мисралиев майдонда вақти тўпни яхши ушлаб турган эдик. Унинг ўйинга қўшган ҳиссасини кўра олиш учун кучли эксперт бўлиши шарт эмас. У майдонни тарк этганидан сўнг тўпни бой бериб қўйдик. Умид қиламанки, унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди.



- Милан Митровичнинг ҳозирги ҳолати ҳақида айтиб ўтсангиз... 

- У ҳозир даволанмоқда. Жиддий жароҳат эмас деб умид қиламан. Икки ёки уч ҳафтадан сўнг яна машғулотларга қайтса керак.

- Жамоангиз ўйин давомида икки маротаба ҳисобда олдинда эди, аммо рақибнинг иккита голи барчасини ўзгартириб юборди. Ўтказиб юборилган иккита голда ҳимоячилар хатога йўл қўйишдими ёки ўша вазиятларда Ғиёсовнинг индивидуал маҳорати асосий саҳнага чиқдими?

- Маҳоратли футболчи дарвозамизни ишғол этди. Бир зонада кўплаб футболчилар бор вақтида бундай голлар ўтказиб юборишимиз керак эмас. Позицион ва зич ҳимояланаётганимизда бундай голлар ўтказиб юбормаслигимиз керак. Бунга қадар кўплаб вазиятларга эга бўлдик ва ўйин тақдирини аввалроқ ҳал этиб қўйишимиз мумкин эди, лекин бир нима етишмади. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтириши керак эди.

- "Сўғдиёна" мавсумни омадсиз тарзда бошлади, аммо "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг барчаси вазият тўғриланаётгандек туюлди. Кейин эса "Динамо"га қарши дуранг. Бугун яна мағлубият. Жамоангиз мавсумни ёмон бошлашига нима сабаб бўлди? Балки жароҳатлар ўз сўзини айтаётгандир ёки бошқа сабаблар ҳам борми?

- Мен бош мураббий сифатида натижага жавобгарман. Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа. Мен жамоамга ишонаман, аммо ғалаба қозонишимизга бир нима етишмаяпти. Ҳимояда камчиликлар кузатилмоқда, мавсум бошидан буён кераксиз голлар ўтказиб юборяпмиз. "Жиддий" жамоа бундай голлар ўтказиб юбормаслиги керак. 2:1 ҳисобидан сўнг ОКМК ҳужумга ўта бошлади ва биз бўш зоналарга эга бўлдик, бироқ улардан унумли фойдалана олмадик. Мен рақибни яна жазолашимизни кутган эдим. Кейин эса позицион ҳимояда гол ўтказиб юбордик. Статистикага кўра, бизнинг марказий ҳимоячиларимиз ҳаводаги яккакурашларнинг 80%да ғолиб бўлади. Биринчи голни стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик, кейин эса ҳаводан узатилган тўп. Қарши ҳужумлар орқали гол уришимизни кутган эдим. Сўнгги ўн дақиқа мен кутганимдек бўлмади. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Нима ҳам дердим, бу футбол...



Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика