Италиянинг араваси қовоққа айланди
21 июн 2014 16:12
Новости
“La Gazzetta dello Sport”нинг бугунги сонидаги сарлавҳа “Италиянинг қўрқинчли туши” деб номланади. Бу газета муаллифи Андреа Монти Ресифисдаги воқеани “Кулой (Золушка)” ҳикоясига ўхшатди. Англия билан ўйин чиройли бал эди, кейин эса барчаси тугади – арава қовоққа айланди, отлар эса сичқонга. Тож ҳақидаги, яъни чемпионлик кубоги ҳақидаги орзулар, гуруҳдан чиқиб кетмаслик борасидаги қўрқувларга айланди. Уругвайнинг Коста-Рикадан учраган мағлубияти, уругвайликларнинг кучсизлигидан эмаслиги аниқлашди.
Андреа Монти Коста-Рика Италияни тактик жиҳатдан ҳам ютганини ўзгача ҳолат деб ҳисоблайди. Костарикаликлар 4-5-1 дан 3-4-3 га, кейинроқ эса 5-4-1га ўзгаришди. Италиячи? Уларда ҳатто ҳимоя оқсаётганди. Абатенинг ўйини ёпишмади, Кандрева ҳудди кўринмас жангчи каби ўз жарима майдончасида ҳамма тўпларни ўтказиб юборди.
Ҳужумда ҳам ишлар яхши эмас. Монти Вераттисиз италияликларни ҳаракатини ўқиб олиш осон деб ҳисоблайди. Балотелли томон ҳаводан етказиб берилган тўплар фақат ўйиндан ташқари ҳолатлар билан якун топди. Танқиднинг бир қисми Балотеллига ҳам тегишли. Унга намуна Суарес бўлиши керак, чунки уругвайлик футболчи ёрқин футбол намоиш этмаган бўлсада, ғалабани ўз томонига оғдира олди. Айнан шу жиҳатлар футболчиларни ажратиб туради. Сўнгги турда Луис ва Марио юзма-юз келишади. “Бизнинг терма жамоа ишончимизга лойиқ ва Коста-Рикадан учралган мағлубият қўрқинчли ҳақиқат эмас қўрқинчли туш бўлишни хоҳлаймиз” – дейди муаллиф.
Баҳо – “қониқарсиз”
“La Gazzetta dello Sport”даги баҳоларни кўриб чиқамиз. Италиянинг жамоавий баҳоси 10 баҳолик шкала бўйича 4 га арзиди, Коста-Рика – 8. Италияликлар сафида энг ёмон баҳо олган футболчилар бу: Кьеллини, Абате, Тъяго Мотта, Кандрева, Балотелли, Кассано. Улар ҳаммаси 4 баҳога лойиқ кўрилди. Энг яхши баҳо Буффон ва Пирлода, улар 6 олишган. Газетада ёзилишича , биргина Андреа Пирло ўзгача усуллар ишлатиб, бу ҳолатдан чиқиб кетиш йўлини излаган.
Коста-Рика сафида ягона гол муаллифи Браян Руис, ярим ҳимоячи Боланьос ва ҳимоячи Гонсалис 7,5 баҳо олишган. ”La Gazzetta dello Sport”нинг асосий ғояси, италияликлар ўз ўйинига муносиб натижага эришди. Бу фикрга бош мураббий Чезаре Пранделли ҳам қўшилган.
Етти киши допинг-тестда
Италиянинг бошқа бир нашри, “Corrire dello Sport” эса жамоа дуч келган муаммолар ҳақида ёзди. Италия Уругвай билан учрашувда де Россисиз ўйнаши мумкин. Ярим ҳимоячи кечаги баҳсда жуда кучли ҳансираб ҳаракат қилаётганди. Норасмий маълумотларга кўра, футболчининг оёқ мушаклари лат еган ва сешанба кунги учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.
Коста-Рикада эса ўзга муаммо: жамоанинг нақд етти футболчиси ечиниш хонасидан допинг-тестга жўнатилди. Аммо бир жамоадан фақатгина икки киши бу тестга юборилиши керак. Журналистларнинг тахминига кўра, барча шубхадан қутилиш учун ФИФА махсус текширув ўтказди. Аммо ФИФА вакилининг сўзларига кўра, Коста-Риканинг барча футболчилари мундиалдан олдин бу текширувдан ўтишмаган. Натижалар фақатгина футболчи қонида тақиқланган моддалар топилсагина маълум қилинади.

Комментарии