RU

Последние новости

19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  0 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  1 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  12 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7

Италиялик офицер - Клаудио Раньери! Новости

Италиялик офицер - Клаудио Раньери!

Бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган италиялик таниқли мураббий Клаудио Раньери ҳақида маълумотлар бериб ўтишга қарор қилдик.


Клаудио Раньери - 1951 йилнинг 20 октябрида Италиянинг Рим шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида ўйнаган. Айни пайтда Франциянинг "Нант" жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.


Футболчилик фаолияти

Клаудио 2 та мавсумда 6 та ўйин ўтказган бўлсада, «Рома» футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинчалик «Катандзаро», «Катания» ва «Палермо» каби жамоаларда ўйнаган. Афсуски, қаҳрамонимиз ушбу клублар сафида муваффақиятга эриша олмаган.


Мураббийлик фаолияти

Унинг мураббийлик фаолиятидаги илк жамоаси "Путеолана" бўлган. Лекин, мураббий сифатида "Кальяри"да ўзини намоён эта олган. У жамоани С Сериядан А Серияга олиб чиқа олган ва "Кальяри"ни юқори дивизионнинг мунтазам иштирокчиларидан бирига айлантирган.

1991 йилда у "Наполи"га ўтади ва илк мавсумдаёқ жамоани еврокубокларга олиб чиқади. Бироқ, келаси мавсумда жамоанинг натижалари ёмонлашиб кетади ва мураббий клубни совринсиз тарк этишга мажбур бўлади. 1993 йилда эса Раньери Б Серия иштирокчиси "Фиорентина" бош мураббийига айланади. Дастлабки мавсумдаёқ жамоа А Серияга қайтади. 1996 йилда эса Италия Кубоги ва Суперкубоги қўлга киритилади. Бу албатта 1975 йилдан бери ҳеч қандай соврин ютмаган "Фиорентина" учун ажойиб натижа эди.



1997-99 йиллар давомида эса Испаниянинг "Валенсия" жамоасида ишлайди. Бу вақт оралиғида у клуб билан Чемпионлар Лигасида ўйнайди, Испания кубоги ғолибига айланади. "Кўршапалаклар" сафидаги муваффақиятли фаолиятдан сўнг Испаниянинг бошқа бир клуби "Атлетико"га кўчиб ўтади. Бироқ, у ерда мураббийнинг ишлари кўнгилдагидек бўлмайди.

2000 йилда эса Лондоннинг "Челси" жамоасига кўчиб ўтади. У "аристократлар" сафида 4 йил фаолият олиб борган бўлса, жамоани АПЛнинг иккинчи поғонасига олиб чиқа олган. Бундан ташқари ЕЧЛнинг ярим финалига етиб борган. Шунингдек, Англия Кубоги финалида иштирок этган. Ушбу натижаларга қарамай, у клуб хўжайини Роман Абрамович томонидан истеъфога чиқарилади. "Челси" Жозе Моуриньо бошчилигида кўплаб совринларни қўлга киритган бўлсада, ушбу ютуқларга тамалтошни айнан Раньери қўйиб кетганди.



2004 йилнинг ёзида у "Валенсия"га қайтади. Жамоа билан УЕФА Суперкубоги соҳибига айланади. Аммо, шундан сўнг яна муваффақиятсиз натижалар бошланади ва мураббий муддатидан олдин истеъфога чиқарилади. Шундан сўнг у фаолиятида икки йиллик танаффусга чиқади.

2007 йилнинг февралида яна мураббийликка қайтган Раньери "Парма" бошқарувини қўлига олади. Кейинроқ эса, А Серияга қайтган "Ювентус"да иш бошлайди. Унинг қўл остида туринликлар чемпионатда учинчи ўринни қўлга киритадилар ва ЕЧЛга йўлланма оладилар. 2008/09 йилги мавсумда эса "Ювентус" бир текис ўйин намойиш эта олмайди ва натижада томонлар ўртасидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинади.

2009 йилнинг 2 сентябрида у "Рома" бош мураббийи этиб тайинланади. Келаси мавсумда "Рома" А Серияда иккинчи ўрин соҳибига айланади. Шунингдек, Италия кубоги финалигача етиб боради. 2010 йилнинг июнида эса клуб билан шартномани 2013 йилгача узайтиради. 2011 йилнинг 20 февралида эса "Рома" 3:0 ҳисобида "Женоа" устидан ғалаба қозонаётиб, 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўяди. Ушбу ўйиндан сўнг мураббий истеъфо сўрайди. Эртасига эса раҳбарият ва мураббий ўртасидаги ўзаро келишувга мувофиқ шартнома бекор қилинади.

2011 йилнинг 22 сентябрида эса "Интер" бош мураббийига айланади ва клуб билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Бир муддат миланликларнинг натижалари яхшиланади, лекин барибир Раньери "Интер"ни инқироздан олиб чиқиб кета олмайди. 2012 йилнинг 26 мартида "Ювентус"га учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг "Интер" Раньерининг истеъфоси ҳақида эълон қилди.

2012 йилнинг май ойида эса у Франция иккинчи лигаси иштирокчиси "Монако" бош мураббийига айланади ва илк мавсумидаёқ клуб билан юқори дивизионга йўлланма олади. Келаси мавсумда эса Франция вице-чемпионига айланади. 2014 йилнинг майида эса жамоани тарк этади.

2014 йилнинг 25 июлида эса Клаудио Раньери илк маротаба терма жамоада иш бошлайди. Греция терма жамоасидаги фаолият италиялик мураббий учун омадсиз келди. Евро-2016 саралаши доирасидаги 4 та ўйиндан сўнг 1 очко ишлаган мураббий 15 ноябрда истеъфога чиқарилган.

2015 йилнинг 13 июлида эса Англияга қайтган Раньери "Лестер"да иш бошлайди. Мураббий қўл остида жамоа кутилмаганда етакчилар қаторига қўшилиб олади ва биринчи даврани иккинчи ўринда якунлайди. 23-турдан бошлаб эса "Лестер" турнир пешқадамига айланиб олади. 2016 йилнинг 2 майида эса жамоанинг асосий таъқибчиси "Тоттенхэм" "Челси"га қарши ўйинда очко йўқотади ва "Лестер" муддатидан олдин Англия Премьер-Лигаси чемпионлигини қўлга киритади. Бу ҳақиқий сенсация эди.





Натижалари:

Футболчи сифатида:

"Палермо"

С Серия чемпиони: 1984/85


Мураббий сифатида:

"Кальяри"

С Серия кубоги соҳиби: 1988/89


"Фиорентина"

Б Серия чемпиони: 1993/94

Италия кубоги соҳиби: 1995/96

Италия Суперкубоги соҳиби: 1996


"Валенсия"

Испания кубоги: 1998/99

Интертото кубоги: 1998

УЕФА суперкубоги соҳиби: 2004


"Монако"

Лига 2 ғолиби: 2012/13


"Лестер"

Англия чемпиони: 2015/16


Шаҳсий ютуқлари:

АПЛда йил мураббийи: 2015/16

"Италия Республикаси олдидаги ҳизматлари учун" III даражали ордени ("Буюк офицер"): 2016


Википедиа маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика