Италияга учиши керак бўлган Кавани нега МЮ қайдномасидан чиқарилди?
17 мар 2021 21:30
Новости
Италияга учиши керак бўлган Кавани нега МЮ қайдномасидан чиқарилди?
Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Милан” – МЮ ўртасидаги жавоб ўйини 19 мартга ўтар кечаси соат 01:00 да старт олади.
Мазкур баҳс учун эълон қилинган 21 кишилик қайдномадан ҳужумчи Эдинсон Кавани ҳам жой олганди. Бироқ, у Италия учмайдиган бўлди ва рўйхатдан чиқарилди.
“Донни ван де Бек, Поль Погба ва Давид Де Хеа қайтганидан хурсандмиз. Улар муҳим футболчилар.
Афсуски, Кавани бугунги машғулотларда яхши ишлай олмади, у биз билан учишга тайёр эмаслигини ҳис қилди.
Эрик Байини текширувдан ўтмоқда. У ўйнашга тайёрлигини айтиши мумкин эди, аммо бугун у машғулот ўтказмади”, дейди Оле-Гуннар Сульшер.
Европа Лигаси. МЮ “Милан”га қарши баҳс учун футболчилар қайдномасини эълон қилди
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии