Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси футболчилик фаолиятини тугатди
13 ноя 2019 19:25
Новости
Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси футболчилик фаолиятини тугатди
"Милан" ва Италия термасининг собиқ ярим ҳимоячиси Риккардо Монтоливо бутсасини михга илаётгани борасида эълон қилди.
"Ўйнашни якунладим. Оилам билан Миланда истиқомат қилавераман. Келажакдаги режалар борасида ҳозирча бир нима дея олмайман, бу ҳақда ўйлаб кўриш керак. Сиз мени фаолиятим "Милан"да якунланганини айтишингиз мумкин, аммо, жамоа ҳатто мухлислар билан хайрлашув ўйини ўтказиш учун ҳам имконият бермади", — дейди Монтоливо.
34 ёшли Монтоливо ўтган мавсум "Милан"нинг бирорта ўйинида иштирок этмади. Аввалроқ, у "Фиорентина" ва "Аталанта" клубларида ҳам ўйнаган. "Россонерилар" билан 2016 йили Италия Суперкубогини қўлга киритган. У Италия терма жамоаси сафида 66 та ўйин ўтказган ва Европа вице-чемпиони бўлишга эришган.
Комментарии