Италия терма жамоасини мундиалга олиб чиқолмаган мураббий энди "Кьево"ни бошқаради
10 окт 2018 16:21
Новости
Италия терма жамоасини мундиалга олиб чиқолмаган мураббий энди "Кьево"ни бошқаради
"Кьево" расмий сайтининг хабар беришича, клубнинг янги бош мураббийи Жампьеро Вентура бўлди.
Мухатассис Верона клуби билан 2 йиллик битим имзолади.
Вентура қониқарсиз натижалари туфайли истеъфога чиқарилган Лоренцо Д'Анна ўрнини эгаллади. "Кьево" А Серияда минус 1 очко билан сўнгги ўринни банд этмоқда.
Олдинроқ, 70 ёшли Вентура Италия терма жамоасини Россиядаги жаҳон чемпионатига олиб чиқолмаган эди.
Комментарии