Италия чемпионати. “Юве” икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб ғалаба қозона олмади
02 окт 2017 01:47
Новости
Италия чемпионати. “Юве” икки тўп фарқи билан олдинда бораётиб ғалаба қозона олмади
“Аталанта” майдонига сафар уюштирга туринликлар биринчи бўлимнинг биринчи ярми ортда қолаётган бир пайтда икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. Бернадески 21-дақиқада “Юве” таркибида илк голини урган бўлса, 24-дақиқада Игуаин ҳам ўз ҳисобига гол ёзишга эришди. Аммо мезбонлар 31-ва 67-дақиқаларда икки бор Буффон дарвозасига йўл топа олишди. Ўйин тугашига олти дақиқа қолганида туринликлар учинчи голни киритишлари ҳам мумкин эди. Аммо мезбонлар дарвозасига белгиланган 11-метрлик жарима зарбасини чемпионат тўпурари Пауло Дибала аниқ амалга ошира олмади.
Натижада ўйин жанговар дуранг билан интиҳо топди. "Юве" кетма-кет олтита ғалабадан кейин ниҳоят, очко йўқотди.
Италия чемпионати, 7-тур
Аталанта – Ювентус 2:2
Голлар:0:1 – 21 Бернардески, 0:2 – 24 Игуаин, 1:2 – 31 Кальдара, 2:2 – 67 Кристанте.
Аталанта – Бериша, Кальдара, Паломино, Хатебур, Масьелло, Фройлер, Спинаццола, Куртич (Петанья, 56), Кристанте (де Рон, 88), Гомес, Корнелиус (Иличич, 32).
Ювентус –Буффон, Кьеллини, Бенатия, Лихтштайнер (Бардзальи, 66), Асамоа, Бентанкур, Матюиди, Бернардески (Куадрадо, 69), Манджукич (Дуглас Коста, 78), Дибала, Игуаин.
Огоҳлантириш: Лихтштайнер (58), Гомес (64), Паломино (80), Петанья (82).
Комментарии