RU

Последние новости

00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  1 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  5 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  6 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  13 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  4 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  8 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137

"Истиқлол" мураббийи Мажид Намжу Мотлаг: "Бир вазиятда ҳакам яққол пенальтини бермади" Новости

"Истиқлол" мураббийи Мажид Намжу Мотлаг: "Бир вазиятда ҳакам яққол пенальтини бермади"

Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Истиқлол" баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Бунда дастлаб теҳронликлар устози Мажид Намжу Мотлаг иштирок этиб қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Аввало ҳаммага салом. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун майдонда кўпроқ жисмоний кураш гувоҳи бўлдик. Жанговор кураш кечди деб айта оламан. Ҳа, бизда йўқотишлар бор эди, жароҳат олган ўйинчиларимиз бор эди, лекин бу мағлубиятга учраганимиз учун баҳона бўла олмайди.

- Ҳаммасини майдондаги кураш ва ғалабага бўлган иштиёқ ҳал қилди. Ўйин охирларига келиб жамоам толиқиб қолди, кўп футболчилар ўзлари хоҳлагандек югура олишмади. Лекин шунга қарамай жамоа ҳаракатидан хафа эмасман ва майдонга тушган барчага раҳмат айтаман. 

- Шу ўринда учрашув ҳакамига эътирозим бор, чунки бир вазиятда бизнинг фойдамизга яққол пенальтини бермади. Бу ўринда ҳакам хато қилганини ҳамма кўрди, лекин ҳакам барибир қарор чиқарувчи, биз эса майдон четида туриб ҳеч нарса қила олмаймиз. 

- Агар ўша вазиятда пенальти белгиланганида вазиятни ўнглаб, балки кейинги босқичга йўл олишимиз мумкин эди. Биз ҳам чорак финалга ҳақли эдик, лекин рақиб вазифани ажойиб тарзда уддалади. Шу ўринда "Пахтакор"ни ушбу ғалаба билан табриклаб қоламан. 


- "Истиқлол"нинг 21-рақамдаги футболчиси Ворйа Гафури бугун майдонга тушмади. Бу нима билан боғлиқ? 

- 21-рақамдаги ўйинчимиз жамоанинг энг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. Гафури жуда кучли футболчи. Лекин у оёқ пайларини тортиб олгани боис беллашувда иштирок эта олмади. Айтиб ўтганимдек, сафимизда бошқа жароҳатланганлар ҳам бор эди. Охирги иккита баҳс биз жуда қийин ўтди ва кўп ўйинчиларда толиқиш сезилди. Наилож қисқа вақт ичида ўйин ўтказишга тўғри келди. Бундай ўйинларда ғалаба қозониш учун кучли футболчилар керак бўлади. Қолаверса, биз бу ерга Эрон чемпионатини якунлаб ташриф буюрдик ва чарчоқ кўринди. 


- Ўйин охирларида вазият ёки бошқача айтганда диққатни бир жойга жамлаш жамоангиз томонидан бой берилди деб ўйлайсизми? 

- Футболда ютиш учун сўнгги сонияларга қадар курашиш кераклигини ҳаммамиз биламиз. Мен диққатни бир жойга жамлай олмадик демаган бўлардим. Чунки ҳисобда ортда бориб ҳам қулай вазиятларга эга бўлдик. Масалан, жамоамиз ҳужумчиси Шеик Диабатенинг жуда қулай имкониятдан гол ура олмаганини олайлик. Ўшанда тўп киритганида ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Лекин кўрдингиз, унинг ҳам чарчаб қолгани кўринди. Баҳс охирларида бизга янги энергия керак эди, бироқ захирадан тушган кучлар ҳам вазиятни ўзгартира олишмади.

Рейтинг: -40   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика