RU

Последние новости

14:20Қирғиз Республикаси устози: "Эртага Ўзбекистон терма жамоасини ҳайрон қолдира оламиз"  2 13:48Сречко Канатец: "Фақат югураверишнинг фойдаси йўқ, ақлни ҳам ишлатиш керак"  7 13:23Шомуродовнинг клубдоши фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  4 12:54Зидан "Манчестер Юнайтед" бошқарувига келиши мумкин  7 12:26"Барселона" собиқ хавбеки фаолиятига якун ясади  5 11:59Стивен Бергвейн: "Саудия Арабистонида рақобат Нидерландиядагидан юқорироқ"  5 11:32Лени Йоро "Реал"ни эмас, балки МЮни танлаганининг асл сабаби маълум бўлди  1 11:16Италия терма жамоаси ҳимоячиси Исроилга қарши ўйинда қатнашмайди  1 10:48ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Қирғиз Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  6 10:36Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди  9 10:20"Реал" Холандни қандай шароитда сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  9 09:41"Арсенал" футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  3 09:00"Манчестер Юнайтед"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари (топ-10) рейтинги тузиб чиқилди  6 08:32Футзал. Куба терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 08:00Мемфис Депай фаолиятини Бразилияда давом эттиради. Футболчининг қанча ишлаб олиши маълум  1

“Истиқлол” болалар ва ўсмирлар футбол мактабига танлов эълон қилади Новости

“Истиқлол” болалар ва ўсмирлар футбол мактабига танлов эълон қилади

“Истиқлол” футбол клуби Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Истиқлол” болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ташкил қилди.
Футбол мактабида 2002 йилдан 2008 йилгача бўлган болалар таҳсил олишлари мумкин.

Ушбу мактабга болаларни саралаб олиш жараёни давом этмоқда. Фарзандларини мактабга олиб келишни истаганлар шанба ва якшанбадан ташқари, ҳар куни соат 08:00 да “Тўқимачи” стадионига олиб боришлари мумкин. Футбол мактабига ёшларни саралаш жараёни бир ой давом этади, саралашдан муваффақиятли ўтган ва мактабга қабул қилинган болалар махсус спорт экипировкалари билан таъминланади. Мактаб тарбияланувчилари машғулотларни “Тўқимачи” стадионида олиб боришади. 2002 йилдан 2008 йилгача бўлган болалар ўз ёш тоифаларида Тошкент шаҳар биринчилигида 2-босқичдан бошлаб норасмий тарзда иштирок этади. Тошкент шаҳар биринчилиги иккинчи босқичи июль ойидан бошланади.
 
Машғулотларни узоқ йиллар давомида биринчи лига жамоаларида фаолият олиб борган ва ҳозирги кунда "Истиқлол" ФК бош мураббийи ҳисобланган Камол Жўнашев бошчилигидаги мураббийлар олиб боришади.

Фарзандини кўрикка олиб боришни хоҳловчилар 086 ҳажмдаги тиббий маълумотнома, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳамда спорт кийими олиб боришлари лозим бўлади.

Мураббийлар:
Камол Жўнашев – Катта мураббий (“А” лицензияга эга)
Ахрор Рустамов – Мураббий (“С” лицензияга эга)
Отабек Холдоров – Дарвозабонлар мураббийи (“С” лицензияга эга)
Фарход Султонов – Мураббий

Маълумот учун +99890 6343716 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика