RU

Последние новости

21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  19 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  3 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  30 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0

Истеъфо - энг осон ечим Новости

Истеъфо - энг осон ечим

Кеча Суперлиганинг 4-тур баҳслари доирасидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳрида кечган беллашувда "Қизилқум" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Навоийликларнинг грузиялик легионери Элгужа Григалашвили учта гол уриб мавсумдаги илк хет-трик муаллифи бўлганидан хабарингиз бор.

Натижада "Қизилқум" кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг Суперлигадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритган бўлса, "Сўғдиёна" қаторасига иккинчи бор мағлуб бўлди. Умуман олганда, жиззахликлар бўлиб ўтган тўртта учрашувнинг бирортасида ғалаба қозона олишмади: уч мағлубият ва бир дуранг.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Сўғдиёна" бош мураббийи Александр Мочинов барча айбни ўзига олиб жамоани тайёрлай олмаганини ҳамда таркибни аниқлашда хатога йўл қўйгани ҳақида гапирди. Шунингдек, жамоа кичик инқирозни бошдан кечираётганини, футболчиларга ишонч етишмаётганини айтиб ўтди. Ва энг муҳими, Мочинов натижа бўлмас экан, бундай вазиятларда бош мураббий истеъфога чиқишини эслаб ўтди.

Футболда мураббийлар одатда уч хил вазиятда ишдан бўшашади. Биринчиси, натижа кўрсата олмагани учун ўзи истеъфо сўрайди. Иккинчиси, раҳбарият унинг ишидан қониқмай бўшатади. Учинчиси эса жамоа яхши ўйин кўрсатаётган пайтда ҳам мураббий айтайлик соғлиги ёки оиласидаги бирор муаммо сабаб ўзи кетишга рухсат беришларини илтимос қилади.

Кўп мураббийлар биринчи ва иккинчи ҳолатга тушишни хоҳлашмайди, чунки ҳеч бир мураббий жамоани қабул қилиб олаётганида натижа барибир ўхшамайди демайди, ҳамма фақат яхшисига умид қилади. Лекин бу - футбол. Иккита энг кучли жамоа бир-бири билан ўйнаган тақдирда ҳам барибир кимдир мағлуб бўлади.

Бунгача учта ўйинда гол урмаган "Сўғдиёна" кеча ҳартугул тўп киритишга муваффақ бўлди. Майли, рикошетдан бўлса ҳам гол урди. Аммо умумий ҳисобда тўртта ўйинда атиги битта гол уриш бу Суперлига жамоаси учун уят. ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов хизмат сафари билан Жиззахга борганида клубдаги мавжуд шароитларни кўриб, "Сўғдиёна"нинг Суперлигада ўйнашига рухсат берганди. Энди бўлса бу жамоа Суперлига даражасида ўйин кўрсатмай Аҳмаджонов олдида изза бўлиб қолди.

Агар "Сўғдиёна" ҳаммага "емиш" бўладиган бўлса, унда Суперлигада юрганидан нима фойда? Тинчгина Про-лигада ўйнаб юрса бўлармиди. Мочинов эса бу ҳолатда энг осон ечимни танлагандек кўринмоқда: натижа ўхшамадими, истеъфо беради. Тўғри-да, кетгани билан нима йўқотади? Мураббий бирор жамоани қабул қилиб олар экан, олдин ўзига савол бериши керак эмасми: мен жамоага нима бера оламан? Ишлаш қўлимдан келадими? Суперлигада натижа қила оламанми?

Бўлса бўлди, бўлмаса йўқ қабилида ҳаммасини ташлаб кетса ундан қолган жамоани ким олади? Йил бошида Мочинов бутун жамоани ўзи йиғди, ҳеч ким унинг ишига аралашмади. Ўзи нолдан бошлади ҳаммасини. Энди бўлса таркибни танлай олмадим деб ўтирибди. Кечирасиз-у, бу ғирт мактаб боласининг гапи. Ҳозир бўшади ҳам дейлик, лекин кейинги мураббий бу футболчиларни мен йиғмаганман, менга талаб қўйманглар демаслигига ким кафолат беради. Шундай қилиб натижа расво бўлишда давом этаверадими?

Александр Мочинов "Бухоро"да ишлаганидаёқ ҳали олий лига даражасида мураббий эмаслигини кўргандик, сал қолса бухороликлар биринчи лигага тушиб кетарди. Ундан кейин ёшлар термамизни Тожикистондаги саралашга олиб бориб, якунда Осиё чемпионатига олиб чиқа олмади. Бундан кўриниб турибдики, Мочиновнинг жойи ё биринчи лига, ё ўринбосарлар жамоаси ёки бўлмаса болалар футболи, аммо асло Суперлига эмас.

P.S. Истеъфо бермоқчиман, қўлимдан келмаяпти деб кетишдан осони йўқ, аммо кетишдан олдин ўзимдан кейинги мураббийга қандай жамоани қолдириб кетяпман деб бир савол бериб кўринглар, ҳурматли мураббийлар.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика