RU

Последние новости

12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  0 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  0 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  2 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  3 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0

“Истанбул” футболчилари захира ҳакамининг ирқчилик ҳаракати туфайли ПСЖга қарши баҳсни давом эттиришни хоҳламагани маълум қилинди Новости

“Истанбул” футболчилари захира ҳакамининг ирқчилик ҳаракати туфайли ПСЖга қарши баҳсни давом эттиришни хоҳламагани маълум қилинди

“Истанбул” клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичи 6-тури доирасида ПСЖга қарши баҳсда ирқчилик сабаб юзага келган ҳолат юзасидан баёнот берди.

“Ёрдамчи мураббийимиз Пьер Вебо 4-ҳакам томонидан ирқчилик ҳаракати қурбони бўлганлиги сабабдан ўйинчиларимиз майдонга қайтишдан бош тортди”, — дейди “Истанбул” клуби баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ—“Истанбул” баҳси 1-бўлимда захира ҳаками Себастиан Кольцескуннинг “негру” (румин тилидан таржима қилинганда қора маъносини беради) сўзини ишлатгани сабаб катта можаро келиб чиқди ва ўйин тўхтатилди. Бош ҳакам Овидиу Хацеган захира ҳакамидан “Истанбул” мураббийлар штабидан кимни четлатиш ҳақида сўраганида у “негру” деб жавоб берган.

Шундан сўнг ўйин тўхтатилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб “Истанбул” футболчилари кийим алмаштириш хонасига йўл олди. Кейин ПСЖ футболчилари ҳам шу йўлни танлади.

ВИДЕО. ПСЖ - "Истанбул" учрашуви тўхтатилди 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика