Исроил Эргашев, Аюбхон Гаппаров ва Шоҳжаҳон Аббосов “Хотира-79”да
12 авг 2015 12:04
Новости
Исроил Эргашев, Аюбхон Гаппаров ва Шоҳжаҳон Аббосов “Хотира-79”да
Жамоа расмийларининг айтишича, биринчи босқич давомида “Хотира-79” шарафини ҳимоя қилган Абдулазиз Султонов, Абдураззоқ Жўраев, Ғайрат Жўраев ва Ботир Тўрабоев сингари етакчи футболчилар жамоа лагерини тарк этган. Таркибга янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида тўхталадиган бўлсак, ўз вақтида “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилган ва биринчи босқични Тошкентнинг “Локомотив-БФК” жамоасида ўтказган иқтидорли футболчи Исроил Эргашев ва мухлисларга “Рубин”даги фаолияти орқали яхши таниш бўлиб улгурган Аюбхон Гаппаров айни дамда уйчиликла билан бирга эканлигини айтиш лозим. Гаппаров бунгача Қирғизистон чемпионатида фаолият олиб бораётганди. Афтидан наманганлик футболчи уйига яқин бўлган жойда ўйнашни истаган кўринади. Шунингдек улардан ташқари Шохжаҳон Аббосовни ҳам “Хотира-79”га ўтганини эътироф этиш лозим. “Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси бўлган Аббосов эндиликда Уйчи жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Дарвоқе, йил бошида жамоа бошқарув постига келган Тоҳир Мадраҳимов истеъфога чиққан. Айни дамда Дурбек Умаралиев ўйновчи-мураббий сифатида ишламоқда. Айтиш керакки, Умаралиев яқиндагина “С” мураббийлик лицензиясини қўлга киритди. Шунингдек унга Шавкат Аҳмедов яқиндан ассисентлик қилади.
Комментарии