RU

Последние новости

20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  15 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  1 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 19:20Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  16 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1

Испания ёшлар терма жамоаси — кетма-кет иккинчи бор Европа чемпиони Новости

Испания ёшлар терма жамоаси — кетма-кет иккинчи бор Европа чемпиони

Ҳар икки йилда ўтказилиб келинадиган 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати кеча ўз ниҳояcига етди.
Финалгача ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келган "Манчестер Юнайтед" голкипери Де Хеа дарвозаси нихоят испанларнинг финалдаги рақиблари - Италия терма жамоаси томонидан ишғол этилди. Бироқ бу Италияликларни қувонтирди деб бўлмайди. Чунки якунда барибир Испания ёшлар терма жамоаси Апенин ярим оролилик рақиблари устидан 2:4 ҳисобида ғалаба қозониб, 21 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртачидаги Европа чемпионлиги тожини ҳимоя қилишга эришдилар.

2011 йилда ўтказилган сўнги чемпионатда ҳам айнан Испания термаси ғолиб бўлганди.

Испаниянинг ушбу термасидаги асосий юлдузлари Алькантара ҳамда Исколар финалда ҳам ажойиб ўйин намойиш этиб, ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Алькантара хет-трикка эришган бўлса, Иско пенальтидан тўп киритди.

Италияликлар Иммобиле ва Бориниларнинг биттадан голлари билан жавоб бера олдилар ҳолос.

Шундай қилиб бу ёшдаги терма жамоалар ўртасида ҳам Испания европада тенгсиз эканлиги тасдиғини топди.
 
Евро U-21
Финал

Италия U-21 – Испания U-21 2:4 (1:3, 1:1)
Голлар: 0
:1 – 6 Алькантара, 1:1 – 10 Иммобиле, 1:2 – 31 Алькантара, 1:3 – 38, пенальти Алькантара, 1:4 – 66, пенальти Иско, 2:4 – 80 Борини.

Италия U-21
– Барди, Кальдирола, Ж. Донати, Бьянкетти, Реджини, Флоренци (Сапонара, 58), Верратти (Крими, 76), Ф. Росси, Борини, Инсинье, Иммобиле (Габбьядини, 58).

Испания U-21 – Де Хеа, Бартра, Монтойя, И. Мартинес, А. Морено, Коке (И. Камачо, 86), Ильярраменди, Алькантара, Иско, Мората (Родриго, 80), Тельо (Муниаин, 71).

Огоҳлантиришлар: Коке (12), Верратти (18), Тельо (27), И. Мартинес (47), Реджини (65), Кальдирола (71), Крими (78). 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика