Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"
14 ноя 09:20
Новости
Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"
Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хавьер Клементенинг фикрича, "Барселона"нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал ўзини яхши тутмаса, ҳозирги ўйин даражасини узоқ вақт сақлаб тура олмайди.
Ямал 2025 йилги "Олтин тўп" учун овоз беришда иккинчи ўринни эгаллади, бироқ сўнгги ойларда майдондан ташқаридаги хатти-ҳаракатлари учун қаттиқ танқид остига олинди.
"Ямал - жуда яхши футболчи, лекин унинг муаммоси шундаки, агар у шахсий ҳаётида ўзини спортчидек тутмаса, ҳозирги даражасида узоқ вақт футбол ўйнай олмайди. Бундай ҳаёт билан Ямал чўққида узоқ туролмайди У шахсий ҳаётини тўғирлаши керак.
Ямал майдонда ажойиб ишларни амалга оширишга қодир, буни ҳамма билади. Бироқ бу иқтидорни тўғри йўлда ишлатиш лозим", - деб фикр билдирди мураббий.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии
Abetdan keyin chiqgan boyvachchadek uzini tutsa bola otasidan urnak oladi
Shu ketish bulsa Neymar darajasiga ham chiqolmaydi