RU

Последние новости

09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  6 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0

Испания Суперкубоги бошланмоқда. Мусобақа нега Саудия Арабистонида ўтказилади? Новости

Испания Суперкубоги бошланмоқда. Мусобақа нега Саудия Арабистонида ўтказилади?

Барча саволларга жавоб берамиз.

Ҳа, азизлар Испания Суперкубоги учун кураш старт олмоқда. Сўнгги йилларда соврин учун ўйин мавсум ўртасида ўтказилмоқда – шундай экан тақвимда адашиб қолиш ҳеч гап эмасди. Қизиғи, Ла Лига баҳслари ҳам давом этаверади – шунчаки Суперкубок иштирокчиларида 17-тур учун "сабабли нб" бўлади.  

Бу материалда Суперкубок борасидаги асосий саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.


Ўзи нега испанлар Саудия Арабистонида ўйнайди?

2018 йил Испания футбол Федерацияси Суперкубокдан имкон қадар кўпроқ пул ишлаб олишни кўзлади, шунда стандарт икки ўйин ўрнига плей-офф учрашувлари варианти ўртага ташланди. 2019 йил февраль ойидаёқ янги формат таклиф қилинди ва барча ўйинлар январь ойига "тиқиштирилди" – яъни мавсум айни қизиган даврга.

Иштирокчиларнинг бу масаладаги эътирозлари ҳеч нимани ўзгартирмади.

Аввалига "Барселона" ва "Реал"ни "сетка"нинг турли томонларига қўйишмоқчи эди, бундай ҳолатда грандлар фақатгина финалда рўбаро келиши мумкин бўларди. Бироқ кейинроқ федерация бундай фикр спорт принциплари жиҳатидан адолатли бўлмаслигини таъкидлади. Испания Кубоги финалчилари ва ўша финалда ўйнамаган Ла Лиганинг яна икки жамоаси иштирок этади.

Формат аниқлаб олингач, федерация раҳбари Луис Рубиалес ўйинларни шунчаки Испанияда ўтказишни истамади ва топ даражадаги футбол учун яхшигина пул тўлай оладиганларни излай бошлади. Дастлаб испанларнинг столида Қатар ва АҚШдан таклифлар бўлган. Шу паллада, унда ҳали "Барселона" футболчиси бўлган, аммо раҳбарлар ишларига аралишиб юришни хуш кўрадиган Жерар Пике масалага қўшилади – у ўзининг инвестиция компания "Kosmos" орқали Саудия Арабистони ҳукумат вакиллари билан алоқа ўрнатиб берди. Америкаликлар вариантини Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас қўллаб-қувватлаганди, лекин у вариантдан осиёликлар фойдасига воз кечишга қарор қилинди.

Саудия Арабистони бу масалага қизиқиб қолди ва амалдорларга космик даражадаги пулларни таклиф қилди – уч йилда 120 млн евро. 2021 йил ёзда "Marca"да бир материал чоп этилади — Суперкубок 2029 йилгача Эр-Риядда ўтказилади. Испанлар эса бунинг эвазига 240 дан 320 миллион еврогача пул ишлаб олади.


Ўзи кимлар Суперкубок учун курашади?

Бу сафар Испания Суперкубогида "Атлетико"ни кўрмаймиз – ўтган мавсум Симеоне "бандаси" чемпионатда учинчи бўлди, Кубокда эса учинчи дивизион вакили "Корнелья"га мағлуб бўлди. 

"Реал" — Испания чемпиони сифатида. Ўтган мавсум айнан Анчелотти жамоаси совринни ўзиники қилганди. Ҳозир эса "реалчилар" сергак тортгани аниқ – "Мадрид" футболчилари у қадар яхши спорт формасида эмас, Алаба ва Тчуамени шерикларига ёрдам бера олмайди. Охирги уч уринишда эса чемпион стабил равишда ярим финалда "ўйиндан чиқиб кетяпти". Бензема ва жамоадошлари бу сафар анъанани буза олармикин?

"Барселона" Суперкубокда Ла Лигадаги иккинчи ўрин сабабли иштирок этади. Хави шогирдлари Ла Лигада мадридликлардан уч очкога олдинга ўтиб олди, лекин Саудия Арабистонидаги ғалаба ёқимли бонус ва ўз навбатида рақибга руҳий зарба бўлиши мумкин. Шу ўринда муҳим бир факт, Роберт Левандовскининг дисквалификацияси Суперкубок ўйинларига таъсир қилмайди.

"Бетис" – Испания Кубогининг амалдаги ғолиби. Ҳозир Пеллегрини жамоаси яна Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишни орзу қилмоқда ва Ла Лигада тўртинчи поғонани банд этиб турибди. Шундай экан, "Бетис" ҳам номдорроқ ҳисобланган "Барселона" ёки "Реал" учун чинакам бош оғриқ бўлиши ҳеч гап эмас. Жамоа сафида айниқса 29 ёшли форвард Борха Иглесиас ўзини кўрсатмоқда – унинг ҳисобида бу мавсум "уже" 8 та гол бор.

 "Валенсияўтган мавсум Кубок финалида иштирок этган. Гаттузо бошлиқ жамоа омадсиз даврни бошидан ўтказмоқда – охирги 5 ўйинда бор йўғи 1 та ғалаба. Жароҳатлар ҳам "кўршапалаклар"ни эркин учишига йўл қўймаяпти – мусобақадан олдин Нико Гонсалес ва Саму Кастильехо сафдан чиқди. Ҳозирча янги харидлар ҳақида арзирли гап йўқ.


Қачон ўйнашади?

Иштирокчилар кимлиги ва қандай сараланганини тушуниб олдик. Жуфтликлар қандай бўлади?

• Биринчи ярим финал: "Реал" "Валенсия"га қарши – 11 январь 23:59 Тошкент вақти.

• Иккинчи ярим финал: "Барселона" "Бетис"га қарши – 12 январь 23:59 Тошкент вақти.

Ярим финал баҳслари битта учрашувдан иборат. Финал 15 январь куни бўлиб ўтади.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика