RU

Последние новости

07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  3 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  1 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  4 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  85 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13

Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил Новости

Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил

Испания терма жамоаси агар Исроил 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этса, турнирдаги иштирокидан бош тортмоқчи.

Бу ҳақда Конгрессдаги Социалистик гуруҳ вакили Патчи Лопес маълум қилди.

Испания ҳукуматининг позицияси Исроилнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиши бўйича давом этаётган баҳс-мунозаралар фонида пайдо бўлди. Конгрессдаги матбуот анжуманида Лопес спорт ташкилотларини Исроил вакилларини мусобақалардан четлаштиришга чақирди.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) низомлари ҳукуматнинг миллий федерациялар ишларига аралашишини тақиқлайди.

Испания терма жамоаси айни дамда Туркия ва Болгарияни мағлуб этиб, икки ўйиндан сўнг олти очко билан саралаш гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Исроил ЖЧ-2026 саралаш гуруҳида бешта ўйиндан сўнг тўққиз очкога эга бўлиб, Италия билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Исроил ўз майдонида Италияга 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Аввалроқ Испания томони Евровидение-2026 танловида Исроил иштирок этса, унда қатнашмаслигини эълон қилганди. Испания ҳукуматининг позицияси шундан иборатки, Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли Исроил ва унинг вакиллари барча спорт ва маданий тадбирлардан четлатилган бўлиши керак.

Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика