RU

Последние новости

13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  7 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  1 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  63 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4

Евро-2024. Испания 1/8 финалда Грузияни "босиб ўтиб кетди" Новости

Евро-2024. Испания 1/8 финалда Грузияни "босиб ўтиб кетди"

Евро-2024 1/8 финал доирасидаги Испания — Грузия ўйини бўлиб ўтди.

Испания — Грузия 4:1

Гол: Родри (39), Фабиан Руис (51), Нико Уильямс (75), Дани Ольмо (83) — Ле Норманн (18, автогол)

Испания: Унаи Симон, Карвахаль (Навас, 81), Лапорт, Ле Норман, Кукурелья (Гримальдо, 66), Фабиан Руис (Мерино, 81), Родри, Педри (Ольмо, 52), Уильямс, Ямаль, Мората (Ойарсабаль, 67).

Грузия: Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Гвелесиани (Квеквескири, 79), Двали, Лочошвили (Цитаишвили, 63), Китейшвили (Алтунашвили, 41), Кочорашвили, Чакветадзе (Давиташвили, 63), Кварацхелия, Микаутадзе (Зивзивадзе, 79).

Огоҳлантириш: Мората (44), Давиташвили (71).


Испания

Родриго Эрнандес - 39', Фабиан Руис - 51', Нико Уильямс - 75', Дани Ольмо - 83'

ЕВРО - финал . Тур 1/8

01/07/2024, 01:00

1
:
4
Завершен

Грузия

Робен Ле Норман - 18'

Стадион: Koeln Stadion, 42233 зрителей

Главный судья: Francois Letexier

45'
90'
39'  Родриго Эрнандес
39'  Нико Уильямс
44'  Альваро Мората
51'  Фабиан Руис
51'  Ламин Ямаль
52'  Педри (Дани Ольмо)
66'  Марк Кукурелья (Алекс Гримальдо)
66'  Альваро Мората (Микель Ойарсабаль)
75'  Нико Уильямс
75'  Фабиан Руис
81'  Даниэль Карвахаль (Хесус Навас)
81'  Фабиан Руис (Микель Мерино)
83'  Дани Ольмо
83'  Микель Ойарсабаль
18'  Робен Ле Норман
41'  Отар Китейшвили (Сандро Алтунашвили)
63'  Лука Лочошвили (Георгий Цитаишвили)
63'  Георгий Чакветадзе (Зурико Давиташвили)
71'  Зурико Давиташвили
78'  Giorgi Gvelesiani (Ника Квеквескири)
78'  Жорж Микаутадзе (Буду Зивзивадзе)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. "ҚИЗИЛ ФУРИЯ" ЧОРАК ФИНАЛДА

90. Франциялик Летексье иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди.

90. Ольмо яна бир бор уриниб кўрди. Аммо, бу сафар Мамардашвили ўзига қулай келган тўпни эгаллаб олди.

83. Нуқта! Ольмо испанларнинг тўртинчи тўпини киритди.

83. Яна... Ямал бу сафар ҳам тўпни дарвозага кирита олмади.

80. Ямал! "Барселона" футболчиси бирга-бир вазиятдан гол ура олмади.

77. Дани Ольмо! "Лейпциг" хавбеки ўта қулай вазиятдан фойдала олмади. Унинг зарбасини "Валенсия" посбони бартараф этди.

75. ГООООООООЛ!! Нико Уильямс "қизил фурия"нинг қарши ҳужумини голга айлантирди.

74. ГООООЛ! Бу сафар автогол навбати грузинларда. Ямалнинг зарбасидан сўнг грузиялик ўйинчи тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Йўқ, бу вазиятда оффсайд борлиги маълум бўлди.

71. Дани Ольмога нисбатан ишлатган фоли учун Зурико Давиташвили сариқ карточка билан "сийланди".

68. Цитаишвили қанотдан жарима майдончаси ичига кириб зарба берганди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади. 

66. Испания сафида ўзгаришлар: Марк Кукурельянинг ўрнига Алехандро Гримальдо туширилди, шунингдек Оярсабаль Моратани алмаштирди.

63. Грузияда икки ўзгариш: Лочошвили ва Чакветадзе майдонни тарк этишди, уларнинг ўрнига Цитаишвили ва Давиташвили туширилди. 

63. Ямал! 16 ёшли йигитча грузинларни ранжитиши мумкин эди. Аммо, унинг зарбасига аниқлик етишмади.

60. Ҳозирча Испания иккинчи голни урганидан сўнг ҳам ҳужум қилишда тўхтамаяпти.

52. Испанияда ўзгариш: Дани Ольмо Педрини алмаштирди.

51. ГООООЛ! Фабиан Руис Испанияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. ПСЖ хавбеки жарима майдончаси ичига узатилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига киритди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ўйиндаги илк сариқ карточка Альваро Моратага кўрсатилди! "Атлетико" ҳужумчиси рақибининг оёғини босиб олганди.

39. ГООООЛ!! Родри жарима майдончаси ташқарисидан ўткир бурчакни аниқ нишонга олган ҳолда ҳисобни очди.

35. Уххх! Мамардашвилидан ажойиб сейв! У Кукурельянинг узоқдан ўткир бурчакка берган зарбасини қийинчилик билан бартараф этди.

27. Бу сафар Педри жарима майдончаси остонасидан зарба берди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

22. Хавфли зарба! Фабиан Руиснинг жарима майдончаси ичидан берган зарбасини Мамардашвили бироз қийинчилик билан бартараф этди.

18. Даҳшат! Биринчи марта ҳужумга борган Грузия ҳисобни очмоқда! Ле Норманн тўпни ўз дарвозага йўллаб қўйди.

10. Ҳисоб очилишига бир баҳя қолди. Уильямс бурчакдан тўпни жарима майдончасига узатди ва Ле Норманн боши билан уни дарвозага йўналтирди. Мамардашвили тўпни қайтаргандан сўнг грузияликлар бир амаллаб тўпни узоқлаштиришга эришишди.

5. Педри ҳисобни очиши мумкин эди. "Барселона" хавбеки жарима майдончаси ичига узатилган тўпга бир амаллаб улгурди, аммо тўп рақиб дарвозасига хавфли бормади.

4. Илк дақиқалардан Испания кутилганидек ташаббусни қўлга олди. Тўп ҳозирча грузинларга шунчаки тегмаяпти.

1. Ўйин бошланди!

— Давлатлар мадҳияси янграмоқда.

— Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишмоқда.

— Барчага салом. Бугун сизлар билан биргаликда Евро-2024 1/8 финал доирасидаги Испания — Грузия ўйинини кузатиб борамиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика