Испания футбол федерацияси президенти ФИФА ва УЕФАдаги вазифаларидан кетди
27 июл 2017 18:14
Новости
Испания футбол федерацияси президенти ФИФА ва УЕФАдаги вазифаларидан кетди
Унга нисбатан олға сурилга айбловлар туфайли бир йилга дисквалификация қилинган Испания футбол федерацияси президенти (RFEF) Анхель Мария Вильяр ФИФА ва УЕФАдаги ишларидан ҳам бўшашга қарор қилди.
Вильяр икки ташкилотда ҳам вице-президент мансабида ишлаб келаётган эди. УЕФА ва ФИФА унинг истеъфосини қабул қилди.
18 июль куни Вильяр, унинг ўғли Горка ва яна икки испаниялик футболга алоқадор киши коррупцияда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Улар келтирган зарар 45 млн. евро сифатида баҳоланмоқда.
Комментарии