Испания чемпионати, 25-тур. "Реал" ўз майдонида дуранг ўйнади
02 мар 2015 00:52
Новости
Испания чемпионати, 25-тур. "Реал" ўз майдонида дуранг ўйнади
Испания чемпионатининг 25-тур ўйини "Реал" - "Вильярреал" учрашуви тафсилотлари билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин.
Испания чемпионати, 25-тур.
Реал – Вильярреал 1:1
«Сантьяго Бернабеу»
Голлар: Роналду (52-пенальтидан), Морено (64)
Реал – Касильяс, Карвахаль, Варан, Пепе, Марсело, Иско (Ильярраменди, 78), Лукас Силва (Хесе, 72), Бэйл, Кроос, Бензема (Чичарито, 81), Роналду.
Вильярреал – Асенхо, Байи, Коста, Марио Гаспар, Дорадо, Серхио Маркос (Жонатан, 68), Пина (Тригерос, 61), Гомес, Кэмпбелл, Морено, дос Сантос (Виетто, 62).
Огоҳлантиришлар: Гомес (37), Байи (51), Коста (70), Карвахаль (76), Асенхо (79), Тригерос (87), Пепе (89).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90` Роналдунинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетмоқда...
90` "Реал"нинг ҳужумлари анча хавф кўриниш олмоқда. Лекин Асенхо ва ҳимоячилар анча яхши ҳимояланишмоқда.
90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
89` "Реал" катта куч билан олдинга бормоқда. "Вильярреал" ҳимояда ҳозирча анча тартибли ўйнамоқда.
87` Икер Касильяс жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолмоқда.... Виеттонинг боши билан йўллаган зарбасини Касильяс қайтаришга муваффақ бўлди.
85` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! Асенхо! "Вильярреал" дарвозабони тўпга чиқишда хато ўйнади. Хесе эса бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ола билмади.
83` Учрашувнинг ҳал қилувчи палласи яқинлашмоқда. Ҳозирча дуранг. Қолган дақиқалар анча асабий ўтиши аниқ.
81` Навбатдаги ўзгариш. Бензема ўз ўрнини Чичаритога бўшатиб берди.
80` Роналдунинг хавфли ва кучли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
79` "Реал"да дастлабки ўзгариш руй берди. Иско ўрнига Ильярраменди майдонга тушди.
78` Ўйин анча жонланди. Жамоалар ҳужумкорликни оширишди.
76` "Вильярреал"нинг хавфли ҳужуми! "Реал" сал қолса ўз дарвозасидан иккинчи тўпни ҳам олиб чиқиши мумкин эди. Рикошет ҳозир мезбонлар фойдасига ишлади.
75` Тўп назорати "Вильярреал" қўлига ўтган.
72` Хавфли вазият! Криштиану Роналдуууууууууу!!! АСЕНХО!!!!!!!!! Роналдунинг боши билан йўллаган зарбасини Асенхо чиройли "сейви" орқали бартараф этиб қолди. Тасанно!
70` Тони Крооснинг жарима тўпидан ошириб берган тўпини Бензема сал қолса дарвозага аниқ йўллаб қўйиши мумкин эди. Франциялик ҳужумчининг боши билан берган зарбаси бироз мўлжалга аниқ бормади.
69` "Вильярреал"да сўнгги ўйинчи алмашиши. Серхио Маркос ўз ўрнини Жонатан дос Сантосга бўшатиб берди.
68` Марсело ва Кэмпбелл ўзаро тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилади.
66` "Вильярреал"нинг иккинчи бўлимдаги илк хавфли тус олган ҳужуми гол билан якун топди. Бу вазиятда Икер Касильяс ҳам жамоасига ёрдам бера олмади. Морено зарбани мукаммал амалга оширган эди.
64` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! МОРЕНО! "Вильярреал" футболчиси Морено жарима майдончаси олдидан дарвозага ерлатиб зарба йўллади ва ҳисобни тенглаштирди, 1:1!
62` "Вильярреал"да кетма-кет иккита ўзгариш. Пина ўрнига Тригерос, Дос Сантос ўрнига эса Виетто майдонга чиқарилди.
61` Зарбааа! Бироз ноаниқ!
60` Роналду учун ажойиб имконият! Чамаси 18-метрлар масофадан жарима зарбаси. Хавфли нуқта.
58` "Вильярреал" бурчак тўпи ишлаб олди. Аммо ушу стандарт вазияти уларга фойда келтирмади.
56` "Вильярреал" иккинчи бўлимни биринчи таймникидек ўтказа олмаяпти. Ҳужумлари сони анча камайган. "Реал"да эса аксинча.
55` "Реал"ниниг ҳужумлари давом этади. Роналду Гарет Бэйлни яхши вазиятга чиқарганди. Уэльслик футболчининг жарима майдончаси олдидан тепган тўпи жуда ноаниқ кетди.
54` Хавфли вазият! Роналду! Асенходан эса ажойиб "сейв"! Роналдо яккама-якка вазиятдан Асенхони доғда қолдира олмади. Чиройли "сейв"!
52` ГОООООООООООООООООООЛ!! РОНАЛДУ! Португалиялик футболчи пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 1:0!
51` "Вильярреал" дарвозаси томон пенальти. Тўп олдида Роналду!
50` Мои Гомез аввалига яхши ҳаракат қилди ва тўпни рақиб жарима майдончаси томон олиб борди. Фақатгина қарор қабул қилишда кеч қолди ва тўпни ўз жамоадошига етказиб бера олмади. Вазият кескинлашиши мумкин эди. Бироқ Гомезга тезлик етишмади.
48` Криштиано Роналду!! Хавфли зарба! Асенхо тўпни қайтариб юборди. Кейинчалик эса ҳимоячилар вазиятни тўғри баҳолай олишди ва тўпни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштиришди.
47` "Реал" ўнг қанотдан ҳужум ташкил этди. Карвахалнинг уринишини рақиб футболчилари бартараф этишди.
- Иккинчи бўлим бошланди!
- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!
45` Роналдунинг жарима тўпидан тепган зарбаси ноаниқ кетди.
45` "Реал" жарима зарбаси ишлаб олди. Масофа узоқ. Тўп олдида Роналду.
45` Биринчи бўлимга ҳакам 2 дақиқа вақт қўшиб берди.
44` "Вильярреал" бурчак тўпи ишлаб олди. Бироқ меҳмонларнинг бу сафарги уринишлари ҳам самара келтирмади.
42` Хавфли вазият! Гарет Бэйлнинг дарвоза томон тепган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Агарда зарбага бирозгина аниқлик етишганида, Асенхо ҳам жамоасига ёрдам бера олмас эди.
41` "Реал" ҳудудий устунликка эга ва позицион ҳужумда ҳаракат қилмоқда.
39` Марсело жамоадоши Иско билан чиройли ўйнади тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилиб, "чалқанча" услубда зарба бермоқчи бўлди. Бироқ унинг бу режаси амалга ошмай олди.
38` Асенхо ҳаводаги тўпга чиқишда яхши ўйнади. Акс ҳолда Роналду ўйинда ҳисобни очиши мумкин эди.
37` Ўйин сурати бироз тушди. Икер Касильяс дарвозаси олдида вазиятлар деярли кузатилмай қолди сўнгги 10 дақиқа ичида.
35` "Вильярреал" футболчиси майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.
33` Исконинг чиройли ҳаракатлари ҳақиқатдан ҳам чиройли чиқди. Ҳозир ушбу вазиятни такроран кўрсатишди. Испаниялик вундеркинд рақибларини бирин-кетин алдаб ўтиб, ўзининг дриблингини кўз-кўз қилди. Тасанно.
32` "Реал" футболчиларида бироз ижодкорлик етишмаяпти. Ҳужумларида ранг-баранглик йўқ.
30` Марсело жамоасининг навбатдаги ҳужумини ривожлантирди. Бразилиялик ҳимоячининг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпи хавфли чиқди.
28` Ўйин майдон марказига кўчди.
26` "Реал" бурчак тўпи тепди. Бироқ бу стандарт вазияти мезбонларга самара келтирмади.
24` "Реал"нинг ҳужуми. Карим Бензема дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бораётганди. "Вильярреал" посбони Асенхо тўпга биринчи бўлиб чиқиб келди ва вазиятни юмшатди.
23` Тони Кроос томонидан ошириб берилган тўпни Пепе боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.
22` Карвахаль тўпни жарима майдончаси томон оширганди. Тўп эса йўл-йўлакай рақиб футболчисини қўлига тегди. Жарима зарбаси.
21` Гарет Бэйл яна ўз қанотидан фаоллашди. Роналдо ва Бензема томон ошириб берилган тўпни "Реал" ҳужумчилари дарвозага йўллай олишмади.
19` Гарет Бэйл рақиб жарима майдончаси томон отланганди. Бироқ меҳмонлар ҳимоячиси бу вазиятда яхши ҳаракат қилди.
17` Ўйин тезлиги юқори десак муболаға бўлмайди. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда. Нисбатан меҳмонлар бироз фаолроқ кўринишмоқда.
15` "Вильярреал" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда. "Реал" эса ҳимояланиш билан банд. Жованни Дос Сантос ва Гомезнинг фаоллиги "Реал" ҳимоячиларини анча сарсон қилмоқда.
13` Бурчак тўпидан сўнг Гомез Касильяс дарвозасига хавф солди. Сўнгги паллада ҳимоячи Карвахаль жамоасини голдан сақлаб қолди.
12` "Вильярреал" жарима зарбасини амалга оширди. Дос Сантоснинг тепган тўпи жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.
10` Криштиану Роналдунинг зарбаси аниқ чиқди. Бироқ Асенхо учун бу қийинчилик туғдирмади.
8` Лукас Силванинг зарбаси ноаниқ кетди.
7` Ҳужум қилиш навбати "Реал"га ўтди. Карим Бензема жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.
6` "Вильярреал" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин мезбон жамоа ҳимоячилари иккинчи қаватда яхши ўйнашди ва тўпни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштиришди.
5` "Вильярреал" ўзининг дастлабки ҳужумини уюштирди. Бурчак тўпи.
4` Роналду рақиб дарвозаси олдида хавф солмоқчи бўлди. Лекин Асенхо биринчи бўлиб тўпга эгалик қилди.
3` "Реал"нинг ўнг қанотдан ривожлантирган ҳужуми бесамар кетди.
2` Майдон маркази олдида "Реал" футболчилари рақибга нисбатан қоидани бузишди. Лекин тўп тезда яна мезбонларга қайтди.
- ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! "Реал" - "Вильярреал" учрашувидан матнли онлайн трансляциясини бошлаймиз.
Ўйинни сайтимиз ҳамкори aleziya.com сайти орқали жонли эфирда томоша (Видео TAS-IX ҳудудида) қилишингиз мумкин.
- Учрашув соат 01:00да бошланади.

Комментарии