RU

Последние новости

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  3 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  5 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  10 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  18 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  14

Испания чемпионати, 21-тур. "Барселона" иродали ғалабага эришди Новости

Испания чемпионати, 21-тур. "Барселона" иродали ғалабага эришди

Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган "Барселона" - "Вильярреал" учрашуви голларга бой бўлди.
Испания чемпионати, 23-тур.

"Барселона" - "Вильярреал" 3:2

"Камп Ноу".

Голлар
: Черишев (30), Неймар (45), Виетто (51), Рафинья (54), Месси (55)

"Барселона"
: Браво, Алвеш, Пике, Маскерано, Альба, Рафинья (Ракитич, 88), Бускетс (Матье, 71), Иньеста, Месси, Суарес (Педро, 79), Неймар.

"Вильярреал"
: Асенхо, Марио, Мусаккио, Руиз, Кошта, Бруно, Пина (Тригерос, 77), Дос Сантос (Гомез 84), Черишев, Виетто, Жованни.

Огоҳлантиришлар
: Сориано (23), Дос Сантос (41), Рафинья (63).

                                        МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                   ЯНГИЛАШ


"Барселона" - "Вильярреал" учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89`
"Вильярреал"нинг ҳужумларини мезбонлар бартараф этишмоқда.


87`
"Барселона" сафида сўнгги ўзгариш. Ракитич Рафиньяни алмаштирмоқда.


85`
"Вильярреал"да ўзгариш. Дос Сантос ўрнига Гомез туширилди.


84`
Майдон эгалари тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди.


82`
Жарима зарбасидан ошириб берилган тўпни Виетто боши билан дарвозага йўналтирмоқчи бўлди. Лекин бу уриниш ноаниқ чиқди.


81`
"Вильярреал" жарима зарбасини амалга оширади.


79`
"Барселона" сафида яна ўзгариш кузатилди. Луис Суарес ўз ўрнини Педрога бўшатиб берди.


77`
"Вильярреал" таркибида ўзгариш. Пина ўрнига Тригерос чиқди.


76`
"Барселона" энди асосан тўпни ўз жарима майдончаси атрофида ушлаб турмоқда. Рақибни тўпсиз қолдириб ўйин вақтини ўтказишмоқда.


74`
Ўйин тизгини меҳмонлар қўлига ўтган.


73`
"Барселона"да ўзгариш. Серхио Бускетс ўрнига Жереми Матье туширилди.


72`
"Вильярреал"нинг узоқ давом этган ҳужуми Руизнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.


70`
"Вильярреал" қанотлар орқали уюштираётган ҳужумлари анча хавфли тус олмоқда.


69`
"Вильярреал" ҳимоячи ҳозир анча ишончли ва аниқ ҳаракат қилиб тўпни Неймардан олиб қўйди. Баракалла! Жуда чиройли ҳаракат!


67`
"Вильярреал" анча жонланди. Ҳужумлари хавфли ва ёрқинлашмоқда.


65`
Жавобан "Барселона" ҳам тезкор қарши ҳужум уюштирди. Неймарни Серхио Асенхо тўхтатиб қолди, бироқ ҳакам пенальти белгиламади.


63` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!!
"Вильярреал"да ажойиб имконият! Гол киритилди. Лекин негадир ҳакам голни инобатга олмади. Кўринишидан ҳаммаси рисоладагидек бўлганди.


62`
Неймарнинг дарвоза томон тепган зарбаси ноаниқ чиқди.


60`
"Вильярреал" ҳали курашади деган фикрдаман. Тўғри, ўйин Виеттонинг голидан сўнг жуда юқори суратда давом этиб кетди. Ҳозир жамоалар бироз тинишгандек. Аммо ҳали олдинда жуда кўп вақт бор ва барчаси яна тезда ўзгариб кетиши мумкин.


58`
Супер ўйин! Даҳшат! Ажойиб тезлик! Ҳақиқий интрига! Чиройли голлар!


57`
"Барселона" футболчилари Пикенинг хатосида тезда унутиб юборишига ёрдам беришди. Икки дақиқа ичида иккита гол ва таблода "Барселона" устунлиги. Барчаси яшин тезлигида руй бермоқда.


56`
Кетма-кет голлар одамни шошилтириб қўймоқда.


55` ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! МЕССИ! Суаресдан тўпни қабул қилиб олган Месси жарима майдончаси олдидан ўнг оёғи билан тўпни дарвозага жойлаб қўймоқда, 3:2! УҲҲҲҲҲ!


53` ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! РАФИНЬЯ! "Барселона" "Вильярреал"га тезкорлик билан жавоб голини урмоқда. Тўп муаллифи Рафинья!


51` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ВИЕТТО! Пике жуда қўпол хатога йўл қўймоқда. Майдон марказида Пике тўпни Дос Сантосга топшириб қўйди ва мексикалик футболчи катта тезликда рақиб жарима майдончаси томон кириб борди ва ўша Пикени ҳам алдади, Бравони ҳам ортдқ қолдириб, тўпни Виеттога оширди. Виетто эса гол урди.


51`
Денис Черишув олдинга интилаётган вақтида Пике ундан тўпни олиб қўйди. "Вильярреал"нинг тезкор қарши ҳужуми амалга ошмай қолди.


50`
Дани Алвешнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.


49`
"Вильярреал" тартибли ҳимояланмоқда. Мезбонлар учун бу муаммо туғдирмоқда.


47`
"Барселона" тўпни назорат қилиб, навбатдаги ҳужумни режалаштирмоқда.


- Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


45` ГООООООООООООООООООООООООЛ! НЕЙМАР!
Мессидан тўпни қабул қилиб олган Рафинья дарвоза томон зарба йўллади. Серхио Асенхо бу зарбани ҳам қайтариб юборишга эришди. Аммо қайтган тўпни Неймар бўш қолган дарвозага осонлик билан киритди ва ҳисобни тенглаштирди.


44`
"Барселона" ҳужумкорликни оширмоқда.


42`
Браво биринчи бор тўпни ушлаб кўрди. Унча кучли чиқмаган зарбани қайтаришда чилилик дарвозабон муаммоларга дуч келмади.


40`
"Барселона" рақиб жарима майдончаси ичида голли вазиятлар яратишда бироз оқсамоқда. Луис Суареснинг ўша уччала вазияти ҳозирча эсда қолган.


38`
"Вильярреал" голдан сўнг Браво дарвозаси олдида хавф солишаётгани йўқ. Қизиғи, голга қадар ҳам улар бу иш билан шуғулланишмаётган эди. Ҳозирча ҳужумдаги самарадорлик жуда юқори даражада.


36`
Серхио Асенхо бурчак тўпидан сўнг тўпни муштлари билан уриб юбориб, хавфни бартараф этди.


34`
"Реал" тарбияланувчиси "Барселона" дарвозасини осон ишғол этди.


33`
"Вильярреал" эса ўз омадини қарши ҳужумлардан излаши табиий.


32`
"Барселона" энди бор эътиборини ҳужумга қаратади.


30` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ЧЕРИШЕВ!
"Вильярреал" ўзининг дастлабки хавфли ҳужумини уюштирди ва бу гол билан якунланди. Узоқ давом этган ҳужумни Гаспар ўз зарбаси билан якунламоқчи бўлди. Бироқ унинг зарбаси жуда ноаниқ кетаётган бир паллада қаердандир Черишев тўпга оёғини қўйиб йўналишни ўзгартирди. Натижада гол! Браво бу вазиятда имконсиз эди. Чилилик дарвозабон тўпга ташланди. Бироқ зарбани бартараф этишда кеч қолди. Кутилмаган рикошет деса ҳам бўлади.


29`
Месси ва Неймар Суаресга нисбатан бироз суст ҳаракат қилишмоқда. Натижада Суареснинг бир ўзи рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга ожизлик қилмоқда.


27`
Луис Суарез ўйиндан ташқари ҳолатда. Бу сафар ҳаммаси қоида бўйича.


25`
Серхио Асенхонинг зукколиги ҳозир жамоаси фойдасига ишлади. Акс ҳолда Дани Алвеш ошириб берган тўпни жамоадоши рақиб дарвозасига осонлик билан йўллаши мумкин эди.


23`
"Вильярреал" бутун жамоа бўлиб ўз майдончаси атрофида ҳимояланмоқда. "Барселона" бир киши кам бўлиб ҳужумда ҳаракат қилмоқда. Браво "қўшни"ларникига чойга ўтган...


21` Луис Суарес?! "Goal"ни йўқ қилмоқда. Жуда қулай вазият, жарима майдончаси ичида якка ўзи қолиб кетди ва тўпга зарба берди. Жуда ноаниқ.


19`
Мессининг жарима зарбасидан тепган тўпи ҳимоячига тегиб қайтди. Аниқроғи, ҳимоячи боши билан зарбани бартараф этди. "Калла" қўйдида тўпга...


18`
"Барселона" хавфли нуқтадан жарима зарбаси ишлаб олди. Ҳар доимгидек жабрланувчи Неймар. Тўпни ким тепаркин? Мессими? Суаресчи? Иньеста индамаса керак, а?


17`
Лионель Месси рақиб жарима майдончасига шунчаки кириб бормоқчи бўлган эди. Аммо рақиб ҳимоячилари шунчаки ҳимояланмаётганликларини кўрсатиб қўйишди ва кейин ундан тўпни олиб қўйишди.


15`
Ўйинда эътиборга молик вазиятлар бўлмаётган пайтда трансляция режиссёрлари Иньестани ҳеч қандай оффсайдда қолмаганини такроран кўрсатишмоқда. Лайнсменга қойил. Умуман йўқ жойдан ўйиндан ташқари ҳолатни ўйлаб топишни ҳамма ҳам уддалай олмайди.


13` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Луис Суарес!
Бу зарбадан сўнг одатда ГОЛ деб ёзишга шошилган эдим. Аммо "Вильярреал" посбони Асенхо чиройли сейв амалга оширди ва жамоасини голдан сақлаб қолди. Ҳар иккала футболчига ҳам тасанно!


12`
Иньеста ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганлиги сабабли "Барселона" ҳужуми узилиб қолди. Лайнсмен эса адашган эди.


11`
Ўйин сурати юқори эмас. Жамоалар асосан вазиятни ўз назоратларида ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда.


9`
"Барселона"нинг ҳужуми. Рафинья тўпни Иньестага узатди, мезбонларнинг ҳужум яратувчиси аниқ тўп ошириши билан Луис Суаресни қулай вазиятга чиқариб юборди. Уругвайлик ҳужумчининг дарвоза томон йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.


7`
"Вильярреал"нинг дастлабки ҳужуми ривожланмай қолди. Меҳмонлар иккинчи уринишда ўз режаларини амалга оширишга ҳаракат қилиб кўришмоқда.


5`
"Вильярреал" ўйинни ўз жарима майдончаси атрофидан узоқлаштиришга уринмоқда. Лекин улар тўпни назорат қилишда муаммоларга дуч келишмоқда. Натижада рақиб, яъни "Барселона" ўз одатига кўра тўп билан кўпроқ муомалада бўлмоқда.


4` Хавфли вазият!
Аниқроғи, рақиб ҳимоячи бу борада "Барселона"нинг ҳужумига кўмаклашиб юборай деди. Ҳимоячининг бош билан тўпни узоқлаштиришга уринган ҳаракати муваффақиятсиз чиқди. Луис Суарес бироз қийин бўлган вазиятда "чалқанча" услубда зарба беришга уринди ва тепди. Бироқ ноаниқ.


3`
Луис Суарес жамоаси учун яна бурчак тўпи ишлаб олди.


2`
"Барселона" учрашувни ҳужумкорлик билан бошламоқда. Луис Суареснинг фаоллиги ўйиндаги дастлабки бурчак тўпини белгиланишига сабаб бўлди. Стандарт вазиятидан келган хавфни эса меҳмонлар футболчилари бартараф этишни уддасидан чиқишди.


- ЎЙИН БОШЛАНДИ!
Ҳакамнинг хуштаги нафақат футболчиларга учрашувни бошлашларини билдиради, балким каминани ҳам ўз ишини бошлашига ундайди...


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


-
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! "Барселона" - "Вильярреал" учрашувидан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз. Учрашув ёритиб боришда Шаҳбоз Беғамов "клавиатуралар"дан фойдаланиб боради.


- Учрашув соат 01:00да бошланади.



Испания чемпионати, 23-тур.

"Барселона" - "Вильярреал" 3:2

"Камп Ноу".

Голлар
: Черишев (30), Неймар (45), Виетто (51), Рафинья (54), Месси (55)

"Барселона"
: Браво, Алвеш, Пике, Маскерано, Альба, Рафинья (Ракитич, 88), Бускетс (Матье, 71), Иньеста, Месси, Суарес (Педро, 79), Неймар.

"Вильярреал": Асенхо, Марио, Мусаккио, Руиз, Кошта, Бруно, Пина (Тригерос, 77), Дос Сантос (Гомез 84), Черишев, Виетто, Жованни.

Огоҳлантиришлар:
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика