Испанча футбол модели энди Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
13 авг 2021 12:09
Новости
Испанча футбол модели энди Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
Маълумот учун “Кадис” жамоаси Aндалусия автоном ҳамжамиятининг Кадис провинсиясида жойлашган испан профессионал футбол клуби. Жамоа 1910 йилнинг 10 сентябр куни ташкил этилган бўлиб томошабинларни «Рамон де Карранса» стадионида қабул қилади.
Учрашув чоғида Энрике Перес Ўзбекистон клублари билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш юзасидан манфаатдор эканлигини баён қилди. Хусусан, " Кадис " футбол клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна" футбол клуби билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди. Энрике Перес жорий йилнинг сентябрь ойида "Сўғдиёна" футбол клуби ва унинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга келишни режалаштираётганини маълум қилди. “Умид қиламанки, клубимиз "Сўғдиёна" жамоаси билан самарали ва узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўяди”, - деди Перес учрашув чоғида.
Шунингдек, Энрике Перес учрашув чоғида Дилшод Рузметовни Испания Ла лигасининг биринчи тури доирасида шанба куни бўлиб ўтадиган " Кадис " ва "Леванте" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувга лутфан таклиф қилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу ҳамкорликдаги лойиҳа ҳар икки футбол клуби мураббийларининг тажриба алмашиниши, биргаликда машғулотлар ўтказиш ва тажриба алмашиш, шунингдек, ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш ҳамда “Сўғдиёна” ўйинчиларининг халқаро майдонда тўп суришлари учун йўл очиб беришига BMB Trade Group компаниси ўз кўмагини беришга тайёр.
Комментарии