RU

Последние новости

13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  3 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  6 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1

Исломбек Исмоилов: "Турон" Суперлигада ҳам муносиб иштирок этмоқчи" Новости

Исломбек Исмоилов: "Турон" Суперлигада ҳам муносиб иштирок этмоқчи"

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

"Бу йилги ПРО лига мусобақасини юксак савияда ўтказгани учун ПФЛга ва ЎФАга раҳмат айтаман, бундан ташқари ПРО лигани юқори даражага чиқишида Узрепорт телеканалининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Олдимизда ғалабадан бошқа вазифа йўқ эди. Ўйинни шиддатли тарзда бошладик, шунинг эвазига пенальтига эга бўлдик. Пенальтидан ҳатто жаҳон юлдузлари ҳам уролмайди.

Бугунги ўйиннинг ҳароратига тўғриси футболчиларимиз тайёр эмасди, сабаби кўп футболчилар иккинчи лигадан буён ўйнаб келишмоқда.

Отабек Ҳайдаров, Шукурали Пўлатов каби етакчилар бугун айрим сабабларга кўра бизга ёрдам бера олишмади. Шунга қарамай йигитлар ирода кўрсатишди. Бутун Ўзбекистонга бугунги ўйин орқали намойиш этишди.

Олдимизга қўйилган вазифани ортиғи билан бажардик.
Яйпан туманининг барча аҳолисини Суперлига билан табриклайман. Уларнинг оилаларига хурсандчилик олиб кирган бўлсак бундан жуда ҳам мамнунмиз.

Кичик шаҳарчада футбол клубини тузган раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман.

"Турон" доим юқори ўринлар учун курашиб келган, Суперлигага чиқдик. Энди Суперлигага қолиш учун эмас муносиб равишда иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Таркибимиздаги кўплаб йигитларга ишонишда давом этамиз ва кейинги мавсумда ҳам ғалабалар билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз деб ўйлайман", - дейди Исломбек Исмоилов. 





Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика