RU

Последние новости

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  17 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  5

Исломбек Исмоилов: "Олти нафар асосий таркиб футболчимизда жароҳат бор" Новости

Исломбек Исмоилов: "Олти нафар асосий таркиб футболчимизда жароҳат бор"

ПРО-Лига 8-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.




"Бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. Жамоада руҳий холат билан боғлиқ муаммолар бор эди, сабаби олдинги икки турда ғалаба қозонолмаган эдик. Лекин бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман, улар бу учрашувда биз ўйлаётган режаларни амалга ошира олишди.

Ўйин билан боғлиқ яна бир омил бу майдон масаласи. Бугунги ўйинда сунъий қопламали стадионда ўйин ўтказдик, биласизми бу учрашувга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Сунъий қопламали майдонда футболчиларга эркин ҳаракат қилишлари учун қайсидир маънода чекловлар бўлади.

Ўйинимизда камчиликлар бўлиши мумкин, бунга етарлича сабаблар ҳам кўп. Масалан "Турон" ёш жамоа, аксарият футболчиларни жорий мавсум аввалида, шунингдек мавсум давомида таркибга жалб этдик. Бундан ташқари 3 турдан буён 6 нафар асосий таркиб ўйинчиларимизда жароҳат бор эди, уларнинг хизматларидан фойдалана олмадик. Шундай бўлса ҳам ҳаракат қиляпмиз, интиляпмиз, ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқаяпмиз.

"Истиқлол"нинг мусобақадан чиқиб кетиши ҳақида? Албатта, бу ачинарли холат. Биласизми, вилоят биринчиликлари, яъни 2-лигага жамоа қўйишнинг ўзи катта меҳнат талаб этади ва ўзига яраша машаққатли. "Истиқлол" 4-5 йилдан буён шаклланиб келаётган, бир қатор ютуқларга эришиб келаётган эди. Бу клубда қанчадир инсонлар меҳнат қиларди. Ўзбек футболида хусусий клублар кўпайгани яхши деб ўйлайман.

"Хоразм" жамоаси ҳақида? Бу жамоа голга қадар бир қатор имкониятлардан фойдалана олмади. Рақиб жамоа ҳақида мен гапирмаганим маъқул, уларни ўзаро муҳокама қиладиган мураббийлари бор. Шуни айтишим мумкинки, "Хоразм" менда яхши таасурот қолдирди. Жамоага ҳозирча ғалаба етишмаяпти, битта ғалабадан кейин уларда ўзларига бўлган ишонч ортиб кетади" - дейди Исмоилов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика