RU

Последние новости

00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  6 23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  12 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

Исломбек Исмоилов: "Олти нафар асосий таркиб футболчимизда жароҳат бор" Новости

Исломбек Исмоилов: "Олти нафар асосий таркиб футболчимизда жароҳат бор"

ПРО-Лига 8-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.




"Бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. Жамоада руҳий холат билан боғлиқ муаммолар бор эди, сабаби олдинги икки турда ғалаба қозонолмаган эдик. Лекин бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман, улар бу учрашувда биз ўйлаётган режаларни амалга ошира олишди.

Ўйин билан боғлиқ яна бир омил бу майдон масаласи. Бугунги ўйинда сунъий қопламали стадионда ўйин ўтказдик, биласизми бу учрашувга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Сунъий қопламали майдонда футболчиларга эркин ҳаракат қилишлари учун қайсидир маънода чекловлар бўлади.

Ўйинимизда камчиликлар бўлиши мумкин, бунга етарлича сабаблар ҳам кўп. Масалан "Турон" ёш жамоа, аксарият футболчиларни жорий мавсум аввалида, шунингдек мавсум давомида таркибга жалб этдик. Бундан ташқари 3 турдан буён 6 нафар асосий таркиб ўйинчиларимизда жароҳат бор эди, уларнинг хизматларидан фойдалана олмадик. Шундай бўлса ҳам ҳаракат қиляпмиз, интиляпмиз, ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқаяпмиз.

"Истиқлол"нинг мусобақадан чиқиб кетиши ҳақида? Албатта, бу ачинарли холат. Биласизми, вилоят биринчиликлари, яъни 2-лигага жамоа қўйишнинг ўзи катта меҳнат талаб этади ва ўзига яраша машаққатли. "Истиқлол" 4-5 йилдан буён шаклланиб келаётган, бир қатор ютуқларга эришиб келаётган эди. Бу клубда қанчадир инсонлар меҳнат қиларди. Ўзбек футболида хусусий клублар кўпайгани яхши деб ўйлайман.

"Хоразм" жамоаси ҳақида? Бу жамоа голга қадар бир қатор имкониятлардан фойдалана олмади. Рақиб жамоа ҳақида мен гапирмаганим маъқул, уларни ўзаро муҳокама қиладиган мураббийлари бор. Шуни айтишим мумкинки, "Хоразм" менда яхши таасурот қолдирди. Жамоага ҳозирча ғалаба етишмаяпти, битта ғалабадан кейин уларда ўзларига бўлган ишонч ортиб кетади" - дейди Исмоилов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика