RU

Последние новости

17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  10 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  37 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  23 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  3

Исломбек Исмоилов: "Ака-укалар дербиси? Биз таркибда энг фаол бўлган футболчиларни майдонга туширамиз" Новости

Исломбек Исмоилов: "Ака-укалар дербиси? Биз таркибда энг фаол бўлган футболчиларни майдонга туширамиз"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Турон" - "Арал Самали" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.




Ўйин ҳақида

- Дастлаб мавсумдаги илк ғалаба билан барчани табриклайман. Бугун жамоамиз таркибида бир қатор янги номлар кўриниш берди. Асосан кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларга имконият бердик. Биринчи бўлимда футболчилар биз томонимиздан берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Бу нарса ҳисобда ҳам акс этди. Иккинчи бўлимда юз берган холатни ўрганиб чиқамиз. Йигитлар орасида рўзадор бўлганлари борлиги учунми ёки бошқа сабаблари борми, буни таҳлил қиламиз. Жамоамиз иккинчи бзлимда ўйинни назорат қила олмадик. Хатолар устида ишлаймиз. Шундай об-ҳаво шаротида ҳам стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат.

- Билолхон Тошмирзаевнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?


- Билолхон билан биринчи бўлимдан сўнг гаплашдик. У тезкор футболчи ҳисобланади. Лекин у жамодошларига тўпни узатиш ўрнига вазиятни ўзи якунлашга интилаяпти. "Навбаҳор"га қарши ўйинда ҳам бу нарса яққол кўринганди. У жамоа учун ўйнашни ўрганиши керак.

- Жамоага ҳужумда агрессив ҳаракат етишмаяпти...


- Биринчи бўлим учун ҳужумчимиз Жасур Хакимовга эътирозларим бор. Ҳужумчи бундай ҳаракатланиши нотўғри. У тажрибали ҳужумчи, Про-лига жамоасига қарши ўйинда ўзининг икки бош устунлигини кўрсатиши керак эди. Бизда Асилбек Қаюмов бор, ёш ҳужумчи. Бизда Кваме Карикари варианти ҳам бор эди. Унга бугун дам беришга ҳаракат қилдик. Ким Бойонг билан тил борасида муаммо бор. У инглиз тилини ҳам, рус тилини ҳам билмайди. Ким Бойонга ҳозир алоҳида репетитор ёлЯладик, насиб бўлса ҳаммаси яхши бўлади. Унга битта ўйинига қараб хулоса чиқармаймиз. Ундв потенциал бор.

- Бугун жамоангизда кўп футболчилар дебют қилишди...


- Умаржон Шариповни "Хатлон" клулибидаги фаолиятини кузатганмиз. Унинг ҳаракатлари бизга маъқул келганди. Унга жароҳат панд берди. Насиб бўлса у адаптация жараёнидан сўнг жамоамиз билан киришиб кетади.

Орифхўжа Абдухолиқов бугун ёмон ўйнамади. Ака-укалар дербиси? Биз таркибда энг фаол бўлган футболчиларни майдонга туширамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика