RU

Последние новости

08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  3 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  5 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  11 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  1 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4

Исломбек Исмоилов: "Ака-укалар дербиси? Биз таркибда энг фаол бўлган футболчиларни майдонга туширамиз" Новости

Исломбек Исмоилов: "Ака-укалар дербиси? Биз таркибда энг фаол бўлган футболчиларни майдонга туширамиз"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Турон" - "Арал Самали" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.




Ўйин ҳақида

- Дастлаб мавсумдаги илк ғалаба билан барчани табриклайман. Бугун жамоамиз таркибида бир қатор янги номлар кўриниш берди. Асосан кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларга имконият бердик. Биринчи бўлимда футболчилар биз томонимиздан берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Бу нарса ҳисобда ҳам акс этди. Иккинчи бўлимда юз берган холатни ўрганиб чиқамиз. Йигитлар орасида рўзадор бўлганлари борлиги учунми ёки бошқа сабаблари борми, буни таҳлил қиламиз. Жамоамиз иккинчи бзлимда ўйинни назорат қила олмадик. Хатолар устида ишлаймиз. Шундай об-ҳаво шаротида ҳам стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат.

- Билолхон Тошмирзаевнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?


- Билолхон билан биринчи бўлимдан сўнг гаплашдик. У тезкор футболчи ҳисобланади. Лекин у жамодошларига тўпни узатиш ўрнига вазиятни ўзи якунлашга интилаяпти. "Навбаҳор"га қарши ўйинда ҳам бу нарса яққол кўринганди. У жамоа учун ўйнашни ўрганиши керак.

- Жамоага ҳужумда агрессив ҳаракат етишмаяпти...


- Биринчи бўлим учун ҳужумчимиз Жасур Хакимовга эътирозларим бор. Ҳужумчи бундай ҳаракатланиши нотўғри. У тажрибали ҳужумчи, Про-лига жамоасига қарши ўйинда ўзининг икки бош устунлигини кўрсатиши керак эди. Бизда Асилбек Қаюмов бор, ёш ҳужумчи. Бизда Кваме Карикари варианти ҳам бор эди. Унга бугун дам беришга ҳаракат қилдик. Ким Бойонг билан тил борасида муаммо бор. У инглиз тилини ҳам, рус тилини ҳам билмайди. Ким Бойонга ҳозир алоҳида репетитор ёлЯладик, насиб бўлса ҳаммаси яхши бўлади. Унга битта ўйинига қараб хулоса чиқармаймиз. Ундв потенциал бор.

- Бугун жамоангизда кўп футболчилар дебют қилишди...


- Умаржон Шариповни "Хатлон" клулибидаги фаолиятини кузатганмиз. Унинг ҳаракатлари бизга маъқул келганди. Унга жароҳат панд берди. Насиб бўлса у адаптация жараёнидан сўнг жамоамиз билан киришиб кетади.

Орифхўжа Абдухолиқов бугун ёмон ўйнамади. Ака-укалар дербиси? Биз таркибда энг фаол бўлган футболчиларни майдонга туширамиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика