RU

Последние новости

17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1

Ислом Тўхтахўжаев: "Олдинги ҳаяжон ҳозир ўтиб кетган" Новости

Ислом Тўхтахўжаев: "Олдинги ҳаяжон ҳозир ўтиб кетган"

"Локомотив" олий лиганинг навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади. "Темирйўлчилар" апрелнинг биринчи кунида "Нефтчи"ни қабул қилишади.

Ушбу ўйин олдидан "Локо" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Нефтчи" ҳар доим олий лига клубларига муносиб рақиб бўлиб келган. Биз ҳам бу жамоани жиддий рақиб сифатида қабул қиляпмиз. Ўйлашимча, навбатдаги тўқнашув ҳам қизиқарли кечади. Негаки худди биз каби "Нефтчи" ҳам майдонга уч очко олиш учун тушади. Қолаверса, биз учун бу баҳс очилиш ўйини бўлади ва унда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз.

- "Локомотив" бу ўйинга қанчалик тайёр?

- Биз ҳам руҳан, ҳам жисмоний тарафдан мазкур баҳсга тайёрмиз. Айтиб ўтганимдек, мақсадимиз битта: чиройли ўйин кўрсатиб ғалаба қозониш. Ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Маълумки, сиз ўз вақтида "Нефтчи" таркибида ҳаракат қилгансиз. Нима деб ўйлайсиз, собиқ жамоангизга қарши майдонга тушганингизда ҳаяжонланиш бўлмайдими?

- Албатта, оз бўлса ҳам ҳаяжон бўлади. Лекин кўпроқ ёшлик пайтимда ҳаяжонланардим. Ҳозир эса бунақа ҳолатлар ўтиб кетган ва бор эътиборим навбатдаги учрашувга қаратилган.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика