RU

Последние новости

12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  0 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  48 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  21 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  3 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3

Ислом Тўхтахўжаев: "Бизнинг ҳам орзуимиз – Жаҳон чемпионатига чиқиш" Новости

Ислом Тўхтахўжаев: "Бизнинг ҳам орзуимиз – Жаҳон чемпионатига чиқиш"

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқин 10 кун ичида 2 та расмий учрашув ўтказади.

Бош жамоамиз 6 ҳамда 11 октябрь кунлари Тошкентда Жаҳон чемпионати-2018 сўнгги саралаш раунди доирасида дастлаб Эрон, сўнгра Хитой терма жамоаларига қарши баҳс юритади.

Ҳозирда Самвел Бабаян шогирдлари пойтахтимизда мазкур ўйинларга тайёргарлик олиб бормоқда. Йиғинга жами 25 нафар футболчи жалб этилган бўлиб, улардан тўрт нафари “Локомотив” аъзоларидир. “Локомотив” ва терма жамоамизнинг ишонган ҳимоячиларидан бири саналган Ислом Тўхтахўжаев олдинда турган муҳим учрашувлар олдидан клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Олдиндаги ўйинларга тайёргарлик жараёни яхши кетяпти. Дастлаб Эронга қарши ўйнаймиз. Бу рақибни ҳар томонлама ўрганяпмиз. Умуман олганда, терма жамоамизда руҳият яхши. Барча футболчилар бир мақсадни кўзлаган ҳолда машғулотларда иштирок этишяпти.

Шукрки, ҳал қилувчи босқични мағлубиятсиз бошладик. Энди шу ғалабали серияни давом эттиришимиз лозим бўлади. Аммо бу осон бўлмаслиги тайин. Зеро 3-босқичга оддий терма жамоалар етиб келгани йўқ. Шу боисдан ҳар бир учрашувга 100 фоизлик куч билан чиқиш керак бўлмоқда.



Агар шу олдинда турган икки ўйин – Эрон ва Хитой термаларига қарши баҳсларни ҳам ғалаба билан якунлай олсак, олдинга катта қадам ташлаган ва мақсадимиз томон анча яқинлашган бўламиз. Буни барчамиз жуда яхши тушуниб турибмиз.

Кўпсонли ишқибозларимизни ҳам, бизнинг ҳам орзуимиз – Жаҳон чемпионатига чиқиш. Агар ҳар бир ўйинда мухлисларимиз стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришса, биз албатта майдонда боримизни бериб ҳаракат қиламиз, - дейди маҳоратли ҳимоячи “Локо” расмий сайтига.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, мундиал сари йўлга чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоси дастлаб 6 октябрь куни Тошкентда Эрон терма жамоасига қарши, сўнгра 11 октябрда Хитой терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика