RU

Последние новости

22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  0 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  3 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  28 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  11 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  8 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  5 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  6 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  2

Ислом Маматказин: "Бундай ишқибозлар олдида тўп суриш ҳаммага завқ ва мотивация беради" Новости

Ислом Маматказин: "Бундай ишқибозлар олдида тўп суриш ҳаммага завқ ва мотивация беради"

Суперлиганинг 2-турида “Андижон” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилиб 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз мухлислари учун ҳақиқий байрамона кайфиятни ярата олди.

Учрашувда учинчи гол муаллифига айланган ҳимоячи Ислом Маматказин ҳам “Андижон”нинг ғалабасига катта ҳиссасини қўша олди. 

-Ислом, ажойиб ўйин ва ғалаба билан табриклаймиз. Бундай учрашувдан сўнг нималарни айта оласиз?

-Ўйин жуда шиддатли ўтди. Тарихни янгилаш пайти келганди ва буни янгиладик. Бу бизнинг “Бунёдкор” устидан биринчи ғалабамиз бўлди. Ушбу муваффақиятга ҳиссамизни қўшганимиздан хурсандмиз. Барча келган мухлисларга ва бизни қўллаб-қувватлаганларга раҳмат. Бундай ишқибозлар олдида тўп суриш ҳаммага завқ ва мотивация беради.

-Йирик ҳисобдаги ғалабани қанчалик кутгандингиз? Умуман, баҳсдан олдин қандай ҳисобни ўйлагандингиз?

-Тўғриси, йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни кутмагандик. Ўйиндан олдин 2:0 ёки битта тўп фарқи билан ютамиз, деб ўйлагандим.

-Ўйин давомида “Бобур Арена”да юзага келган муҳит ҳақида нима дея оласиз ва бу сизга қандай таъсир қилди?

-Учрашувдаги муҳит бизга яхши таъсир кўрсатади. Айтиб ўтганимдек, мотивация беради. Футболчиларни руҳлантиради ва ўзига яраша куч бағишлайди. Бу орқали биз 12-ўйинчига эга бўлиб, майдонда бир футболчи кўп ўйнагандек бўламиз.

-Голингизни Конор Макгрегор услубида нишонладингиз. Бунга олдиндан тайёрланганмисиз ёки тўсатдан шу нарса хаёлингизга келдими?

-Йўқ, бу тайёрланган нарса эмасди. Шунчаки, бир кун олдин гол урсам шундай нишонлайман, деган ўй хаёлимга келганди.

-Бу сизни “Андижон”даги ва Суперлигадаги илк голингиз…

-Ҳа, дебют голим бўлди.

-Дебют голингизни кимга бағишладингиз?

-Онамга.

-Бунёдкор” сизда қандай таассурот қолдирди?

-Ҳамма билади, “Бунёдкор” кучли жамоа бўлиб келган. Менимча, янги мураббийлар келгани сабабли уларда мослашув жараёни бўляпти.-

-Жамоада ғалабага иштиёқ ва шижоат кучли эди ва бу натижада ҳам сезилди. Жамоа бунинг учун қандай мотивация олди?

-Аввало айтишим керакки, жамоамизда муҳит аъло даражада. Ҳамма футболчилар тушуниб турганди ва тарихни янгилаш пайти келганлигини ҳис қилишаётганди. Ҳамма “Андижон” шаънини муносиб ҳимоя қилиш ҳамда “Бунёдкор” устидан фақат ғалаба қозониш учун курашдилар. Ҳали бунақа ғалаба бўлмаган. Биз ўз мақсадимизга эришганимиздан хурсандмиз.

-Энди Тошкентда “Сурхон”га қарши ўйин бор. Бўлажак баҳс ҳақида ўйлаётгандирсиз?

-Биз яна шу руҳда давом этиб, Худо хоҳласа, “Сурхон” билан ўйинда ҳам ғалаба қозонамиз, деб умид қиламан.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
12 мар 08:40:24
vueLtax7
Andijon Stadionidan fotolar yoqmi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика