RU

Последние новости

08:39Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум  1 08:15Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди  2 07:53Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  11 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  1 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  37 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  26 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  38 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  53 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4

Ислом Маматказин: "Бундай ишқибозлар олдида тўп суриш ҳаммага завқ ва мотивация беради" Новости

Ислом Маматказин: "Бундай ишқибозлар олдида тўп суриш ҳаммага завқ ва мотивация беради"

Суперлиганинг 2-турида “Андижон” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилиб 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз мухлислари учун ҳақиқий байрамона кайфиятни ярата олди.

Учрашувда учинчи гол муаллифига айланган ҳимоячи Ислом Маматказин ҳам “Андижон”нинг ғалабасига катта ҳиссасини қўша олди. 

-Ислом, ажойиб ўйин ва ғалаба билан табриклаймиз. Бундай учрашувдан сўнг нималарни айта оласиз?

-Ўйин жуда шиддатли ўтди. Тарихни янгилаш пайти келганди ва буни янгиладик. Бу бизнинг “Бунёдкор” устидан биринчи ғалабамиз бўлди. Ушбу муваффақиятга ҳиссамизни қўшганимиздан хурсандмиз. Барча келган мухлисларга ва бизни қўллаб-қувватлаганларга раҳмат. Бундай ишқибозлар олдида тўп суриш ҳаммага завқ ва мотивация беради.

-Йирик ҳисобдаги ғалабани қанчалик кутгандингиз? Умуман, баҳсдан олдин қандай ҳисобни ўйлагандингиз?

-Тўғриси, йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни кутмагандик. Ўйиндан олдин 2:0 ёки битта тўп фарқи билан ютамиз, деб ўйлагандим.

-Ўйин давомида “Бобур Арена”да юзага келган муҳит ҳақида нима дея оласиз ва бу сизга қандай таъсир қилди?

-Учрашувдаги муҳит бизга яхши таъсир кўрсатади. Айтиб ўтганимдек, мотивация беради. Футболчиларни руҳлантиради ва ўзига яраша куч бағишлайди. Бу орқали биз 12-ўйинчига эга бўлиб, майдонда бир футболчи кўп ўйнагандек бўламиз.

-Голингизни Конор Макгрегор услубида нишонладингиз. Бунга олдиндан тайёрланганмисиз ёки тўсатдан шу нарса хаёлингизга келдими?

-Йўқ, бу тайёрланган нарса эмасди. Шунчаки, бир кун олдин гол урсам шундай нишонлайман, деган ўй хаёлимга келганди.

-Бу сизни “Андижон”даги ва Суперлигадаги илк голингиз…

-Ҳа, дебют голим бўлди.

-Дебют голингизни кимга бағишладингиз?

-Онамга.

-Бунёдкор” сизда қандай таассурот қолдирди?

-Ҳамма билади, “Бунёдкор” кучли жамоа бўлиб келган. Менимча, янги мураббийлар келгани сабабли уларда мослашув жараёни бўляпти.-

-Жамоада ғалабага иштиёқ ва шижоат кучли эди ва бу натижада ҳам сезилди. Жамоа бунинг учун қандай мотивация олди?

-Аввало айтишим керакки, жамоамизда муҳит аъло даражада. Ҳамма футболчилар тушуниб турганди ва тарихни янгилаш пайти келганлигини ҳис қилишаётганди. Ҳамма “Андижон” шаънини муносиб ҳимоя қилиш ҳамда “Бунёдкор” устидан фақат ғалаба қозониш учун курашдилар. Ҳали бунақа ғалаба бўлмаган. Биз ўз мақсадимизга эришганимиздан хурсандмиз.

-Энди Тошкентда “Сурхон”га қарши ўйин бор. Бўлажак баҳс ҳақида ўйлаётгандирсиз?

-Биз яна шу руҳда давом этиб, Худо хоҳласа, “Сурхон” билан ўйинда ҳам ғалаба қозонамиз, деб умид қиламан.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
12 мар 08:40:24
vueLtax7
Andijon Stadionidan fotolar yoqmi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика